Жорий йилнинг 5 феврал санасида Кармана тумани "Янги Варқ" маҳалла, Кармана тонги кўчасида яшовчи Юлдашов. К, умр йўлдоши Юлдашева. М билан оила улуғ неъмат эканлиги, уни қадрлаш кераклигини тушунтириб, оилани сақлаб қолдик.
Маҳалла маслаҳатчиси Бобоқулова, Жабборов ҳамда отинойи Раззоқова Саодат.
"Оилавий ажримларни олдини олиш ва низоли оилалалар билан ишлаш" куни муносабати билан тумандаги "Нурфахр" мфй биносида 3-4-секторлардаги 6 нафар ажрим ёқасидаги оилалар Навбаҳаор туманлараро суди судьяси А.Ҳамроев, туман ҳокими ўринбосари Г.Бобомуродова, туман бош имом хатиби О.Атоев ва "Нурфахр" МФЙ "Оқила аёллар" харкати аъзолари, маҳалла отинойиси М. Асомова иштирокида муҳокама этилди, 6 нафар ажрим ёқасидаги оилалардан 4 нафари яраштирилди, 2 нафарига яраштириш учун муддат берилди.
Жорий йилнинг 5- феврал санасида шу маҳалла аёллари билан суҳбатда бўлдик. Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга турли биъдат ва хурофатларга чек қўйиш маракаларда, исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақида суҳбатлашдик. Аёлларимиз манфаатли илм олдилар. Аллоҳ берган неъматларга шукрона қилишимиз керак.
Жорий йилнинг 5 санасида бир груҳ аёлларига соғлом турмуш тарзи тўғрисида давра суҳбати ӯтказдим. Суҳбат жараёни соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келиши, оила муҳитини яхшилаш шакиллантириш керак. Даврамиз қизиқарли ӯтди. Аёлларимизни қизиқтирган саволларига имкон қадар жавоб бердим.
Хатирчи тумани "Ғалабек" МФЙ отинойиси Асомова Шоҳиста.
Навоий шаҳар И Каримов 150 уй 39 хонадонга 94 ёшли Бибиражаб момони зиёратларига бориб ҳолларидан ҳабар олдик. Соғман Алҳамдулиллаҳ ҳаммаларингизни дуо қилиб ўтирибман. Кўзим яхши кўрмай қолган. Лекин тилим дуода, шукрда дедилар.
Отинойи Ш. Сувонова
Жорий йилнинг 5-феврал санасида Учқудуқ туман Мустақиллик мфй отинойиси З.Файзиева мфй аёллари ўртасида миллатлар аро хамжихатлик, соғлом турмуш тарзи, шукроналик хисси тўғрисида суҳбатлашди .
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О.Тўрақулова "А.Навоий" мфй онахонлари билан сухбатлашди. Уларнинг мфй да алоҳида ўринлари бор. "Кексалар маслахати гуруҳи" аъзолари.Кўпни кўрган бу оналаримизнинг маслахатлари билан кўп оилаларни яраштиришга эришганмиз.
Учқудуқ туман " А. Навоий" мфй отинойиси М.Сафарова ёш оилалар хаётга тайёрлаш ўқув марказининг навбатдаги йиғилиш тадбирида қатнашди.
05.02.2024-йил.
Зарафшон шаҳар. "Юлдуз" МФЙга қарашли 14-кичик туман 23-уй 30-хонадонидаги таъзия маросимида маҳалла отинойиси Г.Рахимова маҳалла аёллари билан тақдирга сабр қилиш Аллоҳнинг неъмати, таъзия одоблари ва дуода бўлиш мавзуларида суҳбат ўтказди.
05.02.2024-йил.
Зарафшон шаҳар."Геолог"МФЙ 6-ётоқхона 210/2-хонада яшовчи Элёр Намозов ва унинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Махамадоваларнинг ўртасида кичик келишмовчиликлар келиб чиққан, ҳамда бу жанжалларнинг оқибатида қўшнилари ҳам безовта бўлган. Маҳалла отинойиси Х.Худжиярова Г.Махамадова ва Э.Намозов билан "Оила тинчлигини сақлаш" ва "Қўшничилик одоблари" мавзусида суҳбат ўтказди.
Ҳамда мазкур оила муросага келтирилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги