
Шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова.

22.06.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Геолог"МФЙ 10-уй 10-хонадонда яшовчи Шахзода Ибрагимов ва унинг турмуш ўртоғи Феруза Ибрагимоваларнинг оилавий келишмовчилиги юзасидан маҳалла отинойиси Х.Худжиярова ва маҳалла хотин-қизлар фаоли М.Эргашева Ш.Ибрагимов ва Ф.Ибрагимова ва келиннинг ота-онаслари билан оилани сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш бўйича суҳбат ўтказди. Ўрталарида бир нафар фарзандлари бор. Оилани яраштириш чоралари кўрилмоқда.

22.06.2023йил Конимех тумани Юксалиш мфй отинойиси Ҳ.Темирова Юксалиш мфй Кенегес қишлоғида бўлиб, у ерда "Чордара ҚВП" ҳамшира қизлари Пардабаева Комила, Маматризаева Гулжайна билан "Шукроналик", "Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғоялари" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарва.

Учқудуқ туманида жорий йилнинг 22-июн куни ўзаро аразлашган оила "Қизилқум кўчаси , 6-уй , 23-хонадонда яшовчи Аббос ва Дилноза яраштирилди .
Учқудуқ тумани "Мустақиллик " МФЙ отинойиси Файзиева З.

Ғозгон шаҳар "Гулистон" маҳалла отинойиси Н.Бомуллаева шу маҳаллада яшовчи аёллар орасида " Туй ва маракаларни" кам хариж қилиб ўтказиш мавзусида суҳбат ӯтказилди.

Хатирчи тумани
"Дўстлик" махалласида яшовчи аёлларга Зулҳижжа ойининг фазилатлари ҳақида гапириб бердим"Марака-маросимларда учрайдиган баъзи бидъат-хурофатларга берилмаслик, исрофни олдини олиш тўғрисида давра суҳбати ўтказдим, аёлларни қизиқтирган
саволларига имкон қадар жавоб бердим.
"Дўстлик" мфй отинойиси
Турсуной Барнаева.

Кармана тумани Деҳқон бозори радиосидан "Оилада, ёш авлодни тарбиялашда уларга ватанга муҳаббат, садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзулардан ўқидим.
Кармана тумани "Гулобод" мфй отинойиси Сувонова.М.

Кармана тумани "Дехқон" бозори радиосидан "Харидорлар билан яхши муомалада бўлиш" мавзусида маъруза қилдим.
Кармана тумани "Девгарон" мфй отинойиси Тошева. Д.

Қизилтепа тумани "Мустақиллик" махалласи фаоли Тўйгул Камолова билан ҳамкорликда махаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож Ҳайдарова Муҳаббат ва Хўжамова Ховарлар ҳолидан хабар олиш тўғрисида сухбатлашдим. Уларга махалла ва ҳомийлар томонидан таъминот бериб келинмоқда.

Қизилтепа тумани "Башир" Мфй Нонвоён қишлоғида яшовчи Холиқов Толиб бобо 88 ёшда дунёдан ўтдилар жаноза маросимида бидъат хурофотларга йўл қўйилмади. Ёши улуғ ҳожи оналар ва фаол аёллар билан "Шукроналик ", "Ватанга муҳаббат" мавзусида суҳбатлашилди.
" Башир "Мфй Қиёмова Гулшод


22.06.2023йил Конимех тумани Зафаробот мфй отинойиси С.Салимова, Кўкча мфй отинойиси У.Раҳматова Зафаробот мфй Кончилар кўчасида яшовчи аёл-қизлари билан " Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш", "Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғоялари", "Шукроналик" мавзуларида суҳбат олиб борилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги