МАҲАЛЛА ОТИНОЙИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТҚАЗИЛДИ
МАҲАЛЛА ОТИНОЙИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТҚАЗИЛДИ
Бугун, Навоий вилоятидаги туман, шаҳар отинойиларнинг билим ва малакаларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиганхх маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинари Дин ишлари бўйича қумитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси Р. Шербўтаева кириш сўзи билан очиб берди, кун тартибига қўйилга мазулар бўйича ЎМИ Навоий. вилояти вакили бош имом хатиби Тохир домла Рузиев "Идда ҳақида", вилоят бош имом хатиб ёрдамчиси Д. Эргашев, “Ўз жонига қасд қилиш – оғир гуноҳ!”, ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова "Аёлларга хос намозга оид муҳим масалалар” мавзуларида маъруза қилдилар.
Мавзу юзасидан отинойилар фаолиятлари жараёнида дуч келаётган муаммо ва қизиқтирган саволларига кераклича жавоблар олдилар. Тадбир сўнггида намунали фаолият олиб борган отинойилар, вакиллик томонидан ташаккўрнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги