







Семинарни
Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э. Мардонов кириш сўзи билан очиб бериб, "Индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлашнинг йўналишлари ва усуллари" тўғрисида, батафсил сўз юритдилар;
Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Д. Каттаева "Аёлларнинг мерос олиш ҳуқуқи" мавзусида, аёлларга ўз ҳуқуқларини билиши, уларнинг меросдаги ҳақлари ҳақида батафсил сўз юритдилар;
Дин ишлар бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар ишлари бўйича мутахассис Р. Шербўтаева, "Индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин қизлар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари" мавзусида отинойиларга тушунча бердилар.
ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиби Т. Рўзиев
Ақида нима? , Ақида масалалари, Аллоҳнинг исм сифатлари, Сохта салафийлар, ёҳуд ислом ниқоби остидаги динбузарлар мавзусида,
Кармана тумани бош имом хатиби Б. Хакимов "Қалб касалликлари (манманлик, кибр, ҳасад) мавзусида,
ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова отинойиларга" Аёллар орасида бидъат-хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг ўрни мавзусида маъруза қилдилар.
ЎМИ навоий вилоят вакиллиги