Инсонга бўлган эътибор, биринчи ўринда болага бўлган эътибордан бошланади.
Бола ҳуқуқлари халқаро ҳужжатларда
Ўзбекистон истиқлолга эришгач, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги минтақасида биринчилардан бўлиб “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияни 1992 йил 9 декабрь куни ратификация қилди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг болалар асосий ҳуқуқ ва эркинликларини белгиловчи ҳужжат – бу БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган ва 1990 йил 2 сентябрда кучга кирган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенциядир.
Конвенция 54 та моддадан иборат бўлиб, унга биноан, бола мустақил шахс сифатида қабул қилинади. Конвенция болани ўзига хос ҳуқуқларга эга бўлган шахс сифатида тавсифлайди. 2008 йилда Ўзбекистон парламенти томонидан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Ушбу қонуннинг 1-моддасида болага тушунча берилган. Яъни, унга кўра бола (болалар) ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бўлган шахс. Бола ҳуқуқлари – болага нисбатан инсон ҳуқуқлари тоифаси, ирқи, жинси, тили, дини, туғилган жойи, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкийлиги, ижтимоий мавқеидан қатъия назар, ҳар бир бола эга бўлиши керак бўлган ҳуқуқ ва эркинликдир, халқаро ҳуқуқда 18 ёшга етмаганларнинг барчаси бола деб тан олинади.
Боланинг ҳуқуқ ва эркинликлари янги Конституция ҳимоясида
Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниб, у Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Асосий қонунимизнинг 78-моддасида эса боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти эканлиги алоҳида кўрсатилган.
Мамлакатимизда болаларга ғамхўрлик қилиш, уларни доимо қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга давлат сиёсати даражасида катта эътибор қаратилаётгани бежис эмас. Чунки юртимизда болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз ворислари сифатида қадрланиб, мамлакатнинг катта хазинаси ҳисобланади.
Агар болаларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва орзу интилишларини рўёбга чиқаришга зарур шароитлар яратилса, уларда олдинга интилиш, ҳаракат бўлади. Конституциямизда ўз ифодасини топган ушбу янгиликлар шубҳасиз, фарзандларимизнинг ҳар жиҳатдан соғлом, ҳур фикрли авлод сифатида камолга етишишига хизмат қилади.
Бола ҳуқуқ ва эркинликлари қонун ҳимоясида
Янги таҳрирдаги Конституцияда боланинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатлаш ва таъминлаш қонунчиликда ўз ифодасини топмоқда. Масалан, 2020 йилда парламент томонидан “Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан бир қатор қонунларимизга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига “Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан, ота-она (улардан бири) еки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар болага таъминот, тарбия, ва таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда ёҳуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек бошқа давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақли эканлиги ҳамда бундай мурожаат бола тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонуннинг 15-моддасининг матни эса оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақли эканлиги белгиланиб, бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъий назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши тўғрисида таҳрир қилинди.
Оила кодексининг 68-моддаси қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши кераклиги тўғрисида янги мазмундаги жумла билан тўлдирилди. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига эса вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари деб номланган янги 241-модда киритилди.
Мазкур моддага биноан вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига ушбу қонунда белгиланган тартибда мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шу билан бирга, мазкур моддада давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг мурожаатларини кўриб чиқиш унинг қонуний вакиллари, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органлари иштирокида амалга оширилиши мумкинлиги ҳамда вояга етмаган шахслар тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмагани сабабли уларнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслиги мустаҳкамланган.
Жорий йилнинг апрель ойида "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилиниб, боланинг ҳуқуқ ва эркинликлари янада кучайтирилди.
Ушбу қонун хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ҳар бир оилада, жамиятимизда болаларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш барчамиз учун фарз амаллардан эканлигини унутмайлик ва келажагимиз бўлмиш болажонларимизни доимо асраб авайлайлик, ҳимоя қилайлик!
«Ялтирабод» МФЙ отинойиси Ш.С.Худоёрова.