Юртимиз аёлларининг бугун кўплаб соҳаларда алоҳида ўрни бор: қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг 45, илм-фандагиларнинг 37, саноатчиларнинг 38, соғликни сақлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида 72, таълим соҳасидагиларнинг 69,1, суд тизимида 12,4 фоизини аёллар ташкил қилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, ривожланиб бораётган барча соҳаларда аёллар улуши кун сайин ортиб бормоқда.
Ислом олами уламоларининг фикрига кўра, ишлаш – эркак ва аёлнинг шахсий ҳуқуқи. Меҳнат қилиш вожиб, зеро, у яшаш, кун кечириш воситасидир. Қуръони каримда эркак ва аёлнинг касб қилиши борасида алоҳида оят нозил қилинган: “...Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар...” (Нисо сураси,32-оят).
Ойша розияллоҳу анҳо аёлларни меҳнат қилишга чорлаб бундай деган: “Сизга Аллоҳ тайёрлаб қўйган нарсаларнинг башоратини бераман. Эй аёллар жамоаси! Аллоҳ сизлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларнинг баъзисини кўрганингизда эрта-ю кеч тиним билмас эдингиз. Қай бир аёл ўзи, эри ва болалари учун урчуқ йигирса, албатта, Аллоҳ азза ва жалла унга жаннатдан мағриб ва машриқдан кенгроқ бўлган бир уй беради. Ҳар бир тўқиган кийими учун унга бир юз йигирма минг шаҳар берилади...” Яъни, аёл меҳнат қилиб ҳам оиласи фаровонлиги, жамият тараққиётига ҳисса қўшади, ҳам савобларга эришади.
Ислом фиқҳи академияси қарорида, жумладан, бундай дейилади:
– аёл киши ҳар қандай мулкни шаръий қоидаларга кўра бемалол тасарруф қилади;
– аёлнинг танлаган касби унинг табиатига ҳамда шаръий қоидаларга тўғри келиши керак;
– аёл фаолияти ижтимоий, маданий, маърифий ҳаётда шаръий қоидаларга зид келмайдиган ўринга эга.
Ислом шариати аёлларга уйдан ташқарида касбий фаолият билан шуғулланишга рухсат этади. Шу билан бирга, у амал қилиши керак бўлган шартларни ҳам белгилаб берган. Улар қуйидагилар:
– ниятни тўғри қилиш;
– ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга тақво қилиш. Чунки тақво бандага тўғри йўлни танлашга, ўзи ва атрофидагиларнинг турли фитналардан узоқ бўлишига ёрдам беради;
– аёлнинг танлаган касби унинг табиатига ва фитратига мувофиқ бўлиши;
– иш жойида номаҳрам эркаклар билан ёлғиз қолмаслиги;
– аёлнинг танлаган касби унинг асосий вазифасига салбий таъсир этмаслиги. Яъни, аёл уйига келиб, ўз вазифаларини бажаришга куч топа олиши керак;
– валийнинг рухсати. Ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Аёл валийнинг уйидан фақатгина унинг рухсати билан чиқади. Агар изнисиз чиқса, то қайтгунича ёки тавба қилмагунича ғазаб ва раҳмат фаришталари унга лаънат айтадилар” (Имом Байҳақий ривояти).
Аёл мана шу шартларга риоя қилса, ўз саломатлиги билан бирга оиласининг хотиржамлигини, фаровонлигини таъминлайди, жамият ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Гулсара УСМОНОВА,
Навоий вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси