26.09.2023 йил Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги А.Навоий жомеъ масжидида Навоий вилояти тарғибот гуруҳи раҳбарлари ҳамда отинойиларининг малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Навоий вилояти шаҳар ва туманлар бош имом хатибларининг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун 1 кунлик ўқув-семинари бўлиб ўтди. Семинарни Вилоят ҳокимининг жамоат ва
Диний ташкилотлар билан
алоқалар бўйича ўринбосари Э.Мардонов ҳамда Навоий вилоят "Ҳазрат Алишер Навоий" жоме масжиди бош имом хатиби Т.Рўзиев очиб бердилар. Семинарда 1-мавзу "Сохта салафийлар ёҳуд ислом ниқоби остидаги динбузарлар" мавзуси ҳақида Навоий вилоят вакили бош имом хатиби Т.Рўзиев маъруза қилдилар.
2-мавзу: "Ақийда масалаларидан: Шафоатнинг турлари" мавзуси юзасидан Навоий шаҳар бош имом хатиби Д.Эргашев сўзлаб ўтдилар. 3-мавзу "Оилавий ажримларни олдини олишда отинойиларнинг ўрни" мавзуси юзасидан ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова маъруза қилдилар. Семинарда устозлар ва келган меҳмонларимиз ўзларининг билим савияларидан ҳамда тажрибаларидан келиб чиқиб отинойларга ҳаётий мисоллар билан кераклича маслаҳат ва тушунчалар бердилар.Отинойиларимиз ўзларининг қизиқтирган саволларига кераклича жавоблар олишди. Семинар барчага манзур ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги