Бугун 22.12.2023 санасида Навоий вилояти жомеъ масжидида, Навоий вилояти отинойиларнинг малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин қизлар билан олиб бориладиган маънавий маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида отинойилар учун ташкил этиладиган 1 кунлик ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарни ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатибининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова кириш сўзи билан очиб берди.
Семинарда “Мотуридия таълимотининг мазмун-моҳияти” мавзуси ҳақида Вилоят тарғибот гуруҳи аъзоси Ж.Шухратов,
“Фатво беришга ким ҳақли?” мавзуси ҳақида Навоий вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев, “Фаришталар ҳаё қилган зот (Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу)” мавзуси юзасидан вилоят бош имом хатиби ўринбосари Д.Эргашевлар маъруза қилдилар.
Семинар якунида отинойиларимиз ўзларининг қизиқтирган саволларига кераклича жавоблар олишди. Семинар кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги