[left]Жорий йилнинг 31 -- январ санасида Кармана тумани "Аллон" МФЙ раиси ва хотин --қизлар фаоли билан биргаликда маҳалладаги кўриладиган муаммолар, хабар олинадиган хонадонлар, ажрим ёққасига келиб қолган оилалар билан ишлаш, эрта турмушни олдини олиш учун қилинадиган ишларни режалаштириб олинди.
Аллон мфй отинойи Тўраева Н .
Жорий йилнинг 31- январь санасида Кармана тумани деҳқон бозори радиосидан ,, Илм,одоб- ахлоқ ва ҳалол касб - фароволик асоси" мавзуда маъруза қилинди.
30.01.2024йил Конимех тумани "Юксалиш" мфй отинойиси Х.Темирова Юксалиш мфй "Кенгес" қишлоғи 32-уйда яшовчи Эргашев Тўхтамурод ака хонадонида бўлиб, у ерда яшовчи аёллар билан "Шукроналик", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзулмрида суҳбат олиб борди.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ Жасорат 22 уйда ижарада яшовчи Эзоза исмли келин олий маълумотли, турмуш ўртоғи ҳам олий маълумотли икки ёшли ўғли бор. Мактабга ишга чиқаман дебди. Бола ёш ишлашингга қаршиман, болага қараб яна бир йил уйда ўтир дебди эри. Келин хафа бўлиб маслаҳат сўради. Унга эри ҳақ эканини, эрини норози қилиб, аёлни ишлаши нотўғрилигини, қолаверса болага яна бир йил она парвариши зарурлигини тушунтирдик. Маслаҳатларимиздан қониқиб раҳмат айтди. Отинойи Ш Сувонова
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги [left]