Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ МФЙ да "Яашил макон шиори остида" маҳалла худудидаги бўш қолган жойларга дарахтлар ўтқазилди.МФЙ раиси Исломова З, хотин қизлар фаоли Хасанова. Ф ва маҳалла фуқаролари билан биргаликда экилди.
МФЙ отинойси Қулбобоева Мавлуда.
2023-йил, 8-ноябр.
Зарафшон маҳалласида яшовчи ёшлар билан "Эрта турмушнинг салбий оқибатлари", " Қариндошлар ўртасидаги турмуш "масалаларида суҳбат ўтказдик. Суҳбатда отинойи, маҳалла хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. оилавий поликлиника бош шифокори Умрзоқов М. биргаликда ёшларга турмушнинг пасту баландини, эрта турмушнинг салбий оқибатларини, қариндошлар орасидаги турмушнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот бердик. Бош шифокор мавзуларга алоҳида-алоҳида тўхталиб турмушнинг барча ҳолатларига ҳаётий мисоллар билан тушунча берди. Турмуш қуриш учун ёшнинг ҳам етарли бўлиши, оилага тайёр бўлиш, эр-хотин муносабатларидан, келин-қайнона муносабатидан илмга эга бўлишини, ҳаётга тайёр бўлиб турмуш қуриш кераклигини тушунтирдик. Ёшлар суҳбат жараёнидан ўзларига керакли илмни олишди.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Жорий йилнинг 8-ноябр санасида "Буюк ипак йўли" мфй да нуроний мунис онахонлар билан "Бувижонлар мактаби" ташкил этилди.Уш бу тадбир :Кексаларни қўллаб қуватлаш давлат тамонидан чора тадбирлар борасидаги Ўзбекистон Республикаси вазирлар махкамасининг 2020-йил 28-майдаги қарори асосида ташкил этилди.
" Кексалар дуолари ижобат" мавзусида отинойи Хусенова Н маъруза қилди. Махалла фаоли Бегимқулова. М туман жамғармаси тамонидан қилинадиган ишлар борасида сўз юритдилар.
Зарафшон шаҳар."Олтин водий "МФЙ биносида "Қурувчи"МФЙ 25-уй 40-хонажонда яшовчи Шохрух Рахимов ва унинг турмуш ўртоғи Мафтуна Шоимоваларнинг оилавий келишмовчилиги Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров бошчилигида ҳамда "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси"аъзолари иштирокида муҳокама қилинди.
Комиссия аъзолари томонидан келишмовчиликнинг сабаблари ўрганилиб Ш.Рахимов ва М.Шоимовалар билан қайнона-келин муносабатлари, оилавий ажримларнинг фарзандлар келажагига салбий таъсири,
ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари, ёш қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, оила аъзолари бир-бирига нисбатан кечиримли бўлиши ва муроса билан яшаши кераклиги мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Ҳамда оила яраштирилди.
Зарафшон шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова.
08.11.2023 йил Конимех тумани Юксалиш мфй отинойиси Ҳ.Темирова Юксалиш мфй Кенегес кўчаси 38-уйда яшовчи Наргиза Хаджибекова хонадонида бўлиб, у ерда аёллар билан "Шукроналик", "Хотин-қизларни мамлакатимизда, барча соҳаларда шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор этиб, аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи турли ақидапараст оқимлар таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги