Хаж ва Умра мавсумида фото ва видео воситалардан фойдаланишга чекловлар киритилди

13-12-2017, 09:55 admin Янгиликлар 1 863

Бу чеклов, Маккадаги “Масжидул-Ҳаром” масжиди ва Мадинадаги “Масжиди Набавий” ҳудудида фото, видео ва селфига тушиш билан боғлиқ.
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган маълумотга кўра, бундай чекловлардан мақсад муқаддас жойларнинг муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳожиларнинг ибодатларни эркин бажаришлари учун қулайликлар яратишдан иборатдир.
Суратга олиш билан боғлиқ бўлган чекловларни бузганлар учун қонуний чоралар қўлланилади ҳамда суратга олиш қурилмалари мусодара қилинади.
Бундан аввалроқ Индонезиянинг “Джакарта Пост” газетаси Саудия Арабистони ҳукуматининг бундай қарорга келишининг сабаби сифатида, зиёратга келувчилар орасида икки муқаддас масжидда (“Масжидул-Ҳаром” ва “Масжиди Набавий”) оммавий тарзда селфига тушиш ва суратларни ижтимоий тармоққа жойлаш урфга айланиб қолганини келтириб ўтган эди.

Манба: islamcenter.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш