"Умра- 2017" Навоий гуруҳи сафарга отланди

5-03-2017, 10:06 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 2 298

"Умра- 2017"  Навоий гуруҳи  сафарга отландиМустақиллигимиз шарофати билан динимизга берилган эркинлик, мўмин-мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондириш учун яратилган шароитлар таҳсинга лойиқ бўлиб, ҳар қанча шукроналар қилсак арзийди.
Ватандошларимизнинг Ҳаж ва Умра ибодатларини мукаммал адо қилишлари учун имконият эшикларининг очилгани, жонажон юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ишларнинг бир намунасидир.
Бугун, яъни 5-март куни, эрта тонгда, Навоий вилояти зиёратчилари Тошкент–Жидда йўналишида умра амалларини адо этиш мақсадида, Саудия Арабистонига жўнаш учун Тошкент шаҳрига йўл олишди.
Эрта тонгда, вилоятимиз ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги, вилоят ИИБ, вилоят тиббиёт бўлими масъул ходимлари ва бир қанча кузатувчилар иштирокида жами 57 нафар зиёратчиларимиз Тошкент шаҳрига кузатилди.
Зиёратчиларимизга Маккаи мукаррамада “Аброж ал-Кисва” ва Мадинаи мунавварада “Нур ал-Мавадда” меҳмонхоналарига жойлашадилар. Уларга Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги бир неча йиллик ҳамкоримиз “ал-Ҳидоя” ширкати томонидан хизмат кўрсатилади.
Зиёратчиларни Жидда шаҳри аэропортида кутиб олиш ва кузатиш тадбирлари Ҳаж ва Умра масалалари бўйича ишчи гуруҳи ва “ал-Ҳидоя” ширкати ходимлари билан биргаликда, уюшган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, зиёратчиларимизга ўзбекистонлик тажрибали ишчи гуруҳи, шифокорлар ҳамда моҳир ошпазларимиз хизмат кўрсатадилар.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги баҳорги умра мавсумида вилоятимиздан 57 нафар ва Рамазон мавсумида 20 нафар фуқароларимизнинг умра зиёратига бориши режалаштирилган.
Аллоҳ таолодан умра амалларини адо этиш учун сафарга чиққан азиз юртдошларимизга, амалларни мукаммал бажариб, жонажон Ватанимизга, ота-она ва фарзандлари бағрига соғ-саломат қайтишларини сўраб қоламиз.

Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизматискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш