Marwa интернет ахборот ресурси маълумотларига кўра, Саудия Арабистонида хаж хизматларини кўрсатаётган компанияларнинг тарифлари кўтарилиши муносабати билан 2018 йилдан Макка шаҳрини зиёрат қилиш нархларининг кўтарилиши кутиляпти.
Хусусан, «Макка-Мадина-Машоир-Жидда» транспорт йўналиши ҳамда Минодаги палаткалар шаҳарчаси ва Арофат тоғи ёнбағридаги палаткатларда жойлашиш нархлари кўтарилади.
Бундан ташқари, 2018 йилда қурбонлик келтириш маросимини барча хожилар учун мажбурий қилиш режалаштирилган. Шунга мувофиқ маросим учун 170 АҚШ доллари миқдорида тўлов олинади. Ушбу хизмат юқоридагилар сингари виза очилишига бириктирилиб қўйилади.
Шу сабабли, барча хаж-компаниялари хаж турлари нархларини оширишга мажбур бўладилар. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилда ибодатни бажариш нархи 2600$ дан 3400$ гачани ташкил этади.
манба: islamcenter.uz