Хатирчи туман "Дамариқ" махалласида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар холати кўриб сухбат олиб борилди. Уларга диний дунёвий маслахатлар берилди. Бунда туман хокимлиги Хотин қизлари Манзура Рахмонова Суд ижрочиси отинойи Раимова. С қатнашдик, 6 нафар аразлашган оиладан, 4 нафари яраштирилди. 2 тасига вақт берилди. Дамариқ мфй отинойиси Раимова. С
03.11.2023йил Конимех тумани Бирлик мфй отинойиси Н.Нуракаева Бирлик мфй Қарабаев кўчаси 7-уйда яшовчи Султонова Холида(ёлғиз қария) ҳолидан хабар олиб, онажон билан "Шукроналик", "Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
03.11.2023йил Конимех тумани Гулистон мфй отинойиси Н.Жумаева, Дўстлик мфй отинойиси Н.Нуракаева Гулистон мфй Урганжи кўчасида яшовчи аёллар билан "Шукроналик", "Аёлларда ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат-хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова
Навоий шаҳар "Янгиариқ" МФЙ "Ғалабашох" 1b/1 хонадонда яшовачи Исамиддинова Юлдуз, "Зарафшон'' мфй да яшовчи Асроров Холмурод билан никохдан ўтиб, тўй куни хам белгиланган эди.Ёшлар ўзаро келишмай тўй тўхтатилиб ажримга ариза беришди.Отинойи Ядгарова С
3- ноябрь 2023 йилда Янгиқўрғон ҳудудида жойлашган Навкар маҳалласи биносида Навкар , Сарбозор ва Чорвоқгузар маҳаллаларидаги ажрим ёқасидаги оилалар иштирокида "Биз оилавий ажримларга қаршимиз" шиори остида тадбир ташкил қилинди.Тадбирда қатнашиши керак бўлган 6 та оиладан 4 тасининг келишмовчилик сабаблари кўриб чиқилди. 2 та оила қатнашмади.
Тадбирда туман ҳокимлигидан С. Қурбонова, Навкар , Сарбозор ва Чорвоқгузар маҳаллаларининг барча масъуллари ва отинойилардан Жабборова К., Жумаева С. , Самиева С. лар қатнашдилар.
Тадбирда маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари ҳамда "Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари томонидан низолашган оилаларнинг эр- хотин ва ота-оналари билан биргаликда ўрганилган сабаб ва оқибатлар кўриб чиқилди.
Улар:
1.Сарбозор МФЙ ( келин)ва Навкар МФЙ дан ( куёв ) Самиев Достон ва Холназарова Д .
2 нафар фарзандлари бор.
Келишмовчилик сабаблари ўрганилиб , керакли маслахатлар берилди ва оила яраштирилди.
2.Чорвоқгузар МФЙ ( куёв )ва Ўзбекистон МФЙ ( келин) Холиқовлар оиласи. Холиқов Достон ва Холиқова Дилдора.
2 нафар фарзанди бор.
Бу оила ҳам яраштирилди.
3. Сарбозор МФЙ ( иккаласиям)
Тўхтаевлар оиласи. Куёв Тўхтаев Аббос. Келин Жўраева Динара. 1 та ўғли бор. Куёв бошқага уйланиш арафасида. Ажримга ариза беришган. Жуда кўп уринишлар натижа бермаганди. Ҳозир ҳам кўндиришни иложи бўлмади.
4.Навкар маҳалласидан Қулназаровлар оиласи.
Куёв Қулназаров Б. Келин узоқроқ маҳалладан тушган. Ўзи қатнашмади. Ажрим сабаби фарзандсизлик. Куёвни тинглаб, керакли маслаҳатлар айтилди. Ўйлаб кўришга вақт берилди
Юқорида номлари қайд этилган оилалардаги эр- хотин ва қайнона-келинлар ўртасида келишмовчиликлар сабаби ўрганилиб, низони бартараф этиш, оилаларни тиклаш , ўртадаги фарзандларни тўлиқ оилада камол топишлари учун уларга: эр-хотин, қайнона келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган: "Қайноналик илми, келинлик бурчлари ", Оилада эр ва хотиннинг бурч ва вазифалари , ота- онанинг фарзанд тарбиясидаги ўрни", "Фарзандларни ватанга муҳаббатли ва садоқатли, миллатсевар фидоий қилиб тарбиялаш" мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида :
2 нафар оилага ўйлаб кўриш учун вақт берилди.
2 нафар оила яраштирилди.
( юқорида номлари келтирилган)
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги