Жорий йилнинг 24 октябр санасида Кармана туман Қосим Шайх масжидида Маънавий маърифий йиғилиш бўлиб ўтди. Ҳудойбердиева ҳамда Алимова Замира отинойилар Абу Лайс Самарқандий ҳақида чиройли маъруза қилдилар. Отинойилар ўзларига керакли саволларга жавоб олдилар.
24 октябр санасида Нурота туман "Турко" маҳалла аёллари орасида "Хотин-қизлар орасида шукроналик хиссини уйғотиш, оилавий тадбирларни, тўй-маракаларни тартибга солиш, уларни ихчам ва миллий урф-одатларга хос равишда ўтказиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, қизларни янги ҳаётга тайёрлашда онанинг масъулияти" мавзуларда давра суҳбати ўтказилди. Нурота туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова.
Жорий йилнинг 24- санасида Учқудуқ туман "Дўстлик "мфйда Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова " Тоғ" кўчасида яшовчи аёллар билан "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, амалга оширилаётган ислоҳотлар," "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш," "Шукуроналик" мавзуларда суҳбат олиб борилиб, туй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам, миллий урф одатларга мос равишда турли бидъат-хурофатларга, ирим-сиримларга чек қўйган ҳолда ўтказиш "лозимлиги ҳақида сухбатлашди.
СИЗ-ЁЛҒИЗ-ЭМАССИЗ.
Учқудуқ тумани
"Қизилқум" жоме масжиди бош имом хатиби А.Турдиев ва шу жоме масжиди имомнинг хотинқизлар бўйича ёрдамчиси О.Тўрақуловалар хамкорлигида туманимизда
"Сиз ёлғиз эмассиз" шиори остиди
22-октябр куни, туманимиздаги кам таъминланган оилалар, ёлғиз аёллар ва болаларга хомийлар томонидан ош тарқатилиб, хар-хил турдаги кийим -кечаклар ва озиқ овқатлар тарқатилди.
250 нафар оила тадбирда иштирок этди.
2023-йил, 24-октябр.
Зарафшон маҳалласида яшовчи аёллар билан суҳбат ўтказдик. Маҳалланинг фаол аёллари билан отинойи ва хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. биргалашиб "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотуридийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга амал қилган ҳолда ўтказиш"," Миллий қадриятларни қадрлаш, фарзанд, набираларга ёйиш, келин, қайнона муносабатлари "мавзусида суҳбат ўтказдик. Нафақадаги онахонлар қўшни келинларга ҳам тушунтириш ишлари олиб бориши, тўйлар, маъракаларда бош бўлиш фаолиятларидан ўртоқлашишди. Қишлоқ ёшларига ҳам намуна бўлишларини айтишди. Қишлоқларимиз шундай маърифатли аёллар билан янада файз очиб, гуллайди, албатта.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
24.10.2023.
Навбаҳор тумани "Ҳаловат тепа" маҳалласида яшовчи аёлларимиз билан диний-маърифий суҳбат ташкил этилди. Унда оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш ; хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисида ; хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида жума мавъизалари ва "Мўминалар" журналларидан фойдаланиб амру-маъруф қилинди.
"Ҳаловат тепа"маҳалласи отинойиси Н.Қувондиқова.
Бугун 24.×. 23 да Зармитан МФЙ дан Қодирқулов Илҳом ва аёли ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этиш учун бордик. Иш жараёнида Илҳомнинг панжалари кетган, у ногирон бўлиб қолган. Маслаҳатлар бердик. Ҳозирда келин ота уйида яшаяпти, мед ҳамшира бўлмоқчи бўлиб ўқияпти. Уни Илҳомнинг оиласи ўқитяпти. Бир нафар фарзандлари бор. Работ МФЙ отинойиси Сирожева Роҳила.
24.10.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Баҳор"МФЙ 37-уй 7-хонадонда яшовчи Азиза ва унинг қўшниси 37-уйнинг 8-хонадонида яшовчи Ферузалар ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолишганлиги юзасидан маҳалла раиси Н.Примова, маҳалла отинойиси Х.Худжиярова ва маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама ўтказилди. Муҳокамада иккала томонга ҳам "Қўшничилик одоблари", "Кечиримлилик фазилати", "Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши", "Катталарга хурмат", "Яхши гумон қилиш ва ёмон гумондан сақланиш" мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳамда қўшнилар муросага келтирилди.
Янгиариқ МФЙ ,,Янгиариқ''кўчаси 39-хонадонда ижара шартномаси билан яшовчи Бозорова Ширин шу хонадонда ўз тадбиркорлик фарлиятини юритиш мақсадиди хусусий боғча очмоқчи.Унга махалла томонидан керакли ёрдамлар ва маслахатлар берилди.Отинойи Ядгарова С.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ МФЙ да Навоий шаҳар адлия юридик ҳизмат кўрсатиш бўлим бошлиғи Комилов Олим амалдаги қонунларга ўзгартиришлар киритилгани ҳақида суҳбат ўтказилди ва фуқароларнинг саволларига жавоб беради. МФЙ отинойси Қулбобоева Мавлуда.
23.10.2023йил Конимех тумани Гулистон мфй отинойиси Н.Жумаева Гулистон мфй Гулистон кўчасида яшовчи аёллар билан биргаликда "Оқ олтин" яъни ризқ-рўзимиз бўлган пахта ҳосилини териш ишларида фаол бўлиб, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган аёллар билан "Шукроналик", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
23.10.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова Шўртепа мфй Шодибек кўчаси 24-уйда яшовчи Қувонова Жанғил(бемор, 2-гуруҳ ногирони) опа холидан хабар олиб, "Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур", "Сабр", "Шукроналик", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида суҳбат олиб борилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги