Бугун Олмаота шаҳрида Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармасининг навбатдаги VIII қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда бошқарманинг 2013-2017 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Бу ҳақида azan.kz сайти хабар берди.
ҚМДБ раиси Ержан ҳожи Малгажи ўғли муфтийликка номзод сифатида диний идоранинг раиси ноиби вазифасида фаолият юритиб келаётган Серикбай ҳожи Оразни таклиф этди.
Қурултойда иштирок этган 300 та вакил Серикбай ҳожи Ораз номзодини қўллаб қувватлашди. Серикбай ҳожи Ораз бош муфтий вазифасига сайланди.
Серикбай Ораз Сотиболди ўғли
1975 йил 12-апрелда таваллуд топган.
1990-1992 йилларда Тошкент шаҳридаги Қуръон ўқитиш мактабида таҳсил олган.
1992-1994 йилларда Ал-Азҳар университетида таълим олган.
1995-1996 йилларда Исломобод халқаро университетида таълим олган. Шу даврда Олмота шаҳридаги Миллий университетининг “Ҳуқуқшунослик” йўналишининг сиртқи бўлимини тамомлаган.
2012-2014 йилларда “Нур-Муборак” номли Миср маданият институтининг “Диншунослик” йўналишини тамомлаган.
2012-2014 йилларда Костанай муҳандислик-иқтисодиёт университетининг “Менежмент” йўналишининг магистратура бўлимида таълим олди. Иқтисод фанлари магистри даражасини олди.
Иш фаолияти:
Олмата масжиди имом ноиби;
Ислом институти ўқитувчиси;
Ислом университети ректори;
Остона шаҳри имом ёрдамчиси;
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ўринбосари, муфтий ноиби,
Олмота шаҳри ҳокимлиги диний сектор мудири;
Жанубий Қозоғистон вилояти Сариагаш тумани бош имоми;
Давлат хизмати агентлиги катта мутахасиси;
Маъмурий бинолар дирекцияси директори;
Остона Адля Департаментининг диний ишлар бўйича бўлими бош мутахасиси;
2011-2013 йилларда Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси Костанай вилояти имоми ёрдамчиси;
2013 йил Муфтий ноиби;
2013 йил “Ҳазрат Султон” масжиди имоми, Муфтий ноиби;
2017 йил 8 декабрда Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси VII қурултойида Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси раиси, бош муфтий вазифасига сайланди.
Оилали 7 нафар фарзанди бор.