“Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусидаги анжуман

17-11-2017, 09:33 admin Янгиликлар 1 669

16 ноябрь куни Тошкент ислом университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ва ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ташаббуси билан “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
Ушбу анжуман “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб ўтказилаётгани айтилган бўлиб, унда Дин ишлари қўмитаси вакили, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ва бошқа диний конфессия вакиллари иштирок этди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч, ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ватикан давлатининг Ўзбекистондаги нунцийси Челестино Мильоре, Тошкент рус проваслав черкови митрополити Викентийлар маъруза билан иштирок этганлари маълум қилинди.

манба:muslim.uz

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш