Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

5-09-2023, 21:14 admin Янгиликлар 316

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Навоий шаҳар "Хумо" мфй Жасорат кўчаси 10- уйда яшовчи фуқаролар Ойбек ва Шахзодаларниниг оилавий можароси кўриб чиқилди. Уларга "Оила муқаддас даргоҳ" эканлиги, ота-ота меҳри кераклиги ва уларни Ватанга муҳаббатли, жамиятда етук инсон қилиб тарбиялаш кераклиги тушунтирилди ва оила яраштирилди.
Хумо мфй Отинойиси М. Акатова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023 йил 5 сентиябр санасида Хатирчи тумани Боғишамол мфй да
яшовчи Хасановлар оиласида, оилавий низо келиб чиққан, ушбу низони бартараф этиш мақсадида
маҳалла хотин-қизлар фаоли Мирзаева Малоҳат ҳамда отинойи Г.Ибрагимова билан биргаликда икки ёшни яраштириш мақсадида хонадонига бордик. Жанжал арзимас сабабларга кўра бўлган. Насиҳатлар, ва тушунтиришлар натижасида, оилани яраштиришга мушарраф бўлдик.
"Боғишамол" маҳалласи отинойиси Ибрагимова Гулнора.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 5-сентябр.
Хатирчи тумани "Зарафшон" маҳалласида яшовчи пиру бадавлат онахон Норхол онани кўргани бордим. Онахон 91 ёшдалар.Миллий қадриятларимизга таяниб,кексалар дуосини олиш мақсадида онахонни зиёрат қилиб бордим. Қишлоғимизнинг энг ёши катта, табаррук онахони. Соғлиги яхши, саломимдан дарҳол танидилар, хотираси жойида, кўзлари ўтади. Онахон ўтган кунларини, очарчилик даврини, оғир меҳнат даврини гапирдилар. Бизга насиҳат қилиб, тинч юрт учун қанча меҳнат қилсаларинг кам, дедилар. Шундай доруломон кунга етказганига тўхтамай шукрона айтадилар. Ўқишга кирган икки набирасини, эл фарзандларини дуо қиладилар. Президент тинчликни ушлаб турибди, ҳамма тинч, соғ, яхши яшаяпти, қадрига етинглар дедилар. Ёшлар нима хоҳласа, муҳайё, ажримдаги ёшларни уришинглар, тўқликни қадрласин дедилар. Аёлларни, ёшларни кўпроқ тартибга чақиринглар дея фикрларини айтдилар. Онахон, ҳамма ахборот янгиликларини кўраркан, набираларига фикр-насиҳат бераркан. Келини олий маълумотли ўқитувчи, барака топсин дея алқади. Оилада пиру бадавлат онахон борлиги бахт, бу бахт сезилиб турибди, ҳовли ораста, тоза, файз бор. Бу оила намунали оилалардан. Кекса она президент юритаётган халқпарвар сиёсатни тушуниб, шукронада. Агар ҳамма бирдек тинчлик сиёсатини, тўкинлик бахтини қадрига етса, ажримлар, етимлар жанжаллар бўлмайди. Барчага шундай яшаш насиб этсин. Онахоннинг дуоларини олиб қайтдим.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
5 - сентябр куни Ўзбекистон маҳалласи Тинчлик кўчасида яшовчи бўлажак қайнона Назарова Озодани 23-сентябрь куни ўғли Мухторов Суҳробжонни никоҳ тўйи муносабати билан табриклаб ёш қайнонага : Эр-хотин,қайнона-келин ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган: "Қайноналик илми" мавзусида ва "Тўй-маъракалар ва оилавий тадбирларни, ихчамлаштириш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, миллий урф-одатларимизга риоя қилган ҳолда ўтказиш" тўғрисида туман бош имом хатибнинг хотинқизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова ва Ўзбекистон маҳалласи хотин -қизлар фаоли С. Адизқуловалар томонидан суҳбат ўтказилди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навбаҳор тумани "Ғужбоғтепа" маҳалла Суғдиёна кўчасида яшовчи фуқаро Ҳайитов Маъмуржон ва Раҳмонова Ферузаларнинг оилавий келишмовчилиги сабабларини маҳалла хотин-қизлар масалалари бўйича мутахасстс, маҳалла отинойиси билан биргаликда ўрганиб чиқдик, ва Оила муқаддас эканлиги, Эр-хотин, қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий -маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган мавзуларда тушунча бериб, фарзандларини тирик етим бўлиб қолишини, олдини олиш кераклиги тушунтирилди. Икки ёшга ярашиб олиш учун мухлат берилди.
Ғужбоғтепа маҳалла отинойиси Очилова Майрам.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
5-сентябр куни Навбаҳор тумани Ўзбекистон маҳалласи Тинчлик кўчасида яшовчи Турсуновлар оиласини Турсунова Дилафрузнинг Ўзбекистон маҳалласига қилган мурожаатига кўра Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова, Ўзбекистон маҳалласи раиси А. Жўраев, маҳалла хотин-қизлар фаоли С. Адизқуловалар томонидан оилавий жанжал сабаблари ўрганилди. Келин Қ. Г. қайнонаси Д. Х ораларида доимий жанжал ва келишмовчилик мавжуд бўлиб уларга Эр-хотин ва қайнона-келин ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигига салбий-таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган мавзуларда: "Қайнонали келин- қарқара келин"," Қайнона-ҳам она", "Ҳуснихулқлик-аёл зийнати"мавзуларида бундан ташқари умрдек ўткинчи неъматни беҳуда амалларга сарфламаслик, уч нафар фарзандларни одобли, ота-онага ва Ватанга муҳаббатли, садоқатли қилиб тарбиялашга сарфлаш мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Натижа: Келин Қ.Г қайнонаси Д. Х дан кечирим сўради. Оила яраштирилди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш