Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

15-08-2023, 22:32 admin Янгиликлар 184

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар 15.08.2023 йил Конимех тумани Юксалиш мфй отинойиси Ҳ.Темирова, Гулистон мфй отинойиси Н.Жумаева Юксалиш мфй да бўлиб ўтган, "Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш" мақсадида туман Юксалиш мфй да "Янги ҳаёт учун янги Ўзбекистон учун" шиори остида ташкил этилган байрам тадбирида қатнашди.Байрам тадбирида миллий урф-одатларимиздан "Келин салом", "Лачак кийди" маросимлари кўрсатилиб, миллий таомларимиздан (ярма, гўжа) таомлари тайёрлаш усуллари нуроний онажонлар томонидан ёшларимизга намоиш қилиб берилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар "Саҳоват" МЧЖ ҳудуди радиоузели орқа
ли"Матонат" мфй отинойиси
З. Насимова 15 август куни
жумъа тезисидаги "Силаи
раҳм--- ўзаро муҳаббат гарови" мавзусида маъруза қилдилар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар "Янгиариқ" мфй 30-хонадонда яшовчи М. Тўраев, ва Д. Тўраева ўзаро жанжаллашган ва келин ўз ота уйига кетиб қолган. Уларга маҳалла раиси С. Мавлонов, ва отинойи С. Ядгарова керакли маслахатларни беришди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навбаҳор тумани "Қизилтепа" маҳалла отинойиси Т. Жамолова, ОШП врачи Қаймоқов. Т ҳамда ОШП ҳамширалари билан биргаликда шу маҳаллада яшаётган нуронийлар ҳолидан хабар олгани бордилар.
Мана шу жараёнда отинойи Т. Жамолова: Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, овқатни режим асосида меъёрида истеъмол қилиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, беморлик ҳолатидан чиқиш учун қадамлаб пиёда юриш ва қадамлар миқдорини ошириб бориш, энг асосийси оиладагилар бир-бирлари билан ораларида ўзаро ҳурмат- иззатни кучайтириш, хушуъҳулқли бўлиш узоқ яшаш омилларидан бири, тўғрисида ҳар бир оилага кириб борилганда амру-маъруф қилдилар.

"Янги куч" маҳалласи отинойиси Т. Жамолова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Konimex tumani Mudofa bo‘limi xodimlari bilan navbatdagi "Jaholatga qarshi ma'rifat" shiori ostida davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Tadbirda tuman bosh imom xatibi R. Yandashev ishtirok etib "Mazhabga ergashi saodat ko‘prigi" mavzusida suhbat qildi.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навбаҳор тумани "Қизилой" маҳалласида яшовчи (кар соқов) имконияти чекланган фуқаро Раҳимова Мусаллам ва келини Файзиева Шаҳноза билан "Сиз бизга кераксиз" шиори остида шу маҳалла нозири Дилшоджон, маҳалла фаоли Муқаддасхон ва маҳалла отинойиси М. Очилова томонидан диний маърифий суҳбат ўтказилди, ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларини етказиш, ҳанафий мазҳаби, матуридийлик таълимоти асосида фарзандларимизни тарбиялаш, ислом динида собит қадам бўлиб, бошқа оқимларга кириб кетмаслик ҳақида тушунтирилди.Суғду таржимон ёрдамида таржима қилиб борилди.

Қизилой маҳалла отинойиси Очилова Майрам.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
15.08.2023-йил.
Зарафшон шаҳри "Наврўз"МЧЖ дехқон бозори разиоузелидан "Геолог"МФЙ отинойиси Х.Худжиярова хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан "Таомланиш ва ичимлик ичиш одоблари"номли мақолани ўқиб эшиттирди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
15.08.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Геолог"МФЙ 11-уй 52-хонадонда яшовчи Нунниязов Собир ҳамда унинг турмуш ўртоғи Нунниязова Лобар оилавий келишмовчилик. сабабли икки йилдан буён алоҳида яшаб келмоқда Нунниязова Лобар уч нафар фарзанди билан хозирда "Бахор"МФЙ 35-уй 4-хонадонда ижарада туради. Мазкур келишмовчилик сабаблари ўрганилиб Л.Нунниязова билан "Баҳор"МФЙ раиси Н.Примова ва маҳалла отинойиси Х.Худжияровалар оила муқаддас даргоҳ, оиладаги жанжалларнинг фарзандларга салбий таъсири, ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни  ватанга,  жамиятга мухаббат,  садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти,  миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, ва унда оила аъзоларининг ўрни,  эр ва хотинни бурч вазифалари, ёш қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, мавзуларида суҳбат ўтказди.
Ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида, эр-хотинни муросага келиб ярашиб олишлари учун муҳлат берилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Кармана тумани "Янги Варқ" маҳалласида истиқомат қилувчи ёш оиланинг ўзаро тортишуви натижасида, аёл калтакланди. Махалла ходими Бобоқулова ва маҳалла инспектори Аъзамжон билан биргаликда бориб оилани тинчлантириб яраштириб қўйдик.
Махалла отинойиси Раззокова Саодат.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 15-август.
Зарафшон маҳалласида яшовчи Б. келин турмуш ўртоғи бетоблиги, ўзининг ҳомиладорлиги, турмуш ўртоғи Ҳ. нинг дори-дармонлари учун пул кераклигини айтиб мурожаат қилган. Маҳалла хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. ва отинойи биргаликда келин билан обдон гаплашдик. Эрининг дориси учун пулни ҳомий топиб 1-2 кунда имкон қадар тезлатиб қилиб беришга келишдик. Ўзи ҳомиладор бўлгани учун ўзини асрашини, бола соғлом туғилиши, фарзандлар келажак мевалари эканлиги, соғлом турмуш тарзига амал қилиш кераклигини тушунтирдик. Телефон орқали бир, иккита тадбиркор билан гаплашгандик, номини ошкор қилмаган ҳолда савоб умидида бир миллиондан ёрдам беришини айтди. Оила муаммоси ижобий ҳал бўлди. Савобталаб ҳомийлар бор бўлсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туман ШКБга қарашли мажлислар залида " Биз зўравонликка қаршимиз", "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат-хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғоялари", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш" мавзуларида суҳбат олиб борди.
Учқудуқ тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О Тўрақулова

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш