САЪЙНИ ТЎЛИҚ ҚИЛМАСДАН АВВАЛ СОЧ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ

17-04-2025, 00:42 admin Ислом олами / Савол-жавоб 26

CАВОЛ: Умрада Сафо-Марва орасида саъйнинг учтасини қилгандан кейин соч олиб эҳромдан чиқса, қандай жарима тўлайди?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъйнинг аксарини, яъни тўрт ва ундан кўпини қилиш шарт, еттитанинг ҳаммасини қилиш эса вожиб ҳисобланади. Шунинг учун умрада саъйнинг ками (уч ва ундан ози)ни қилгандан кейин сочини олиб, эҳромдан чиқиб қўйса, умра амаллари тугашидан олдин соч олдириб қўйгани учун қўй сўяди. Чунки қилинган саъйнинг учтаси оз бўлгани учун ҳисобга ўтмайди ва гўё саъй қилмасдан туриб, сочини олдириб қўйгандек бўлади. Шундан кейин Сафо-Марвага қайтиб кириб, саъйнинг кейинги тўрттасини қилиб қўймаса, яна битта қўй сўяди. Бажариб қўйса, сочини эрта олиб қўйгани учун юқорида айтилган битта қўйни сўяди, холос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш