УМРА ТАВОФИ БИЛАН САЪЙИ ОРАСИНИНГ УЗИЛИБ ҚОЛИШИ

17-04-2025, 00:50 admin Ислом олами / Савол-жавоб 73

CАВОЛ: Умрада тавоф қилиб бўлгандан кейин чарчаб қолдим. Меҳмонхонага қайтиб бориб, саъйни эртаси куни бажардим. Бу қилган ишим тўғрими? Тавоф билан саъйнинг ўртасини ажратишнинг зарари йўқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофдан кейин кетма-кет, орасига бошқа ишларни аралаштирмай саъй амалини бажариш суннат ҳисобланади. Орасини узрсиз ажратиш жиноят бўлмаса-да, суннатни тарк қилиш бўлади. Аммо қаттиқ чарчоқ туфайли одам бир оз дам олиши ёки бошқа зарур иш туфайли саъйни кейинроқ бажариши хато ҳисобланмайди. Бироқ умрани тўлиқ тугатиб, эҳромдан чиққунча соч-соқол ёки тирноқларни олиш ҳамда хушбўйланиш ва бошқа эҳромда тақиқланган ишларни қилишдан сақланиб туриши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш