09.08.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова Шўртепа мфй оила хотин-қизлар ижтимоий-маънавий масалалари бўйича раис ўринбосари Буханова Гулсия Тилепбаевна, Шўртепа кўчаси оқсақоли Хўжам Иброгимов билан биргаликда ажрим ёқасида турган ёш оила Шўртепа мфй Шўртепа кўчасида яшовчи Т. Ж аёли Ж. А оилавий муаммолари ўрганилиб, келинни қайнонаси Б.Т билан суҳбат олиб борилганида қайнона-келин ўзаро келиша олмаётганлигини, оилада ўзаро меҳр-оқибат, бир-бирларга бўлган ҳурмат-иззат йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилди.
Навоий шаҳар "Дўстлик" мфй аҳолиси билан 7- даҳада жиноятчилик, асосан ўғрилик жинояти кўпайиб кетганлиги сабабли, қўриқчилик хизматидан фойдаланиш қонун қоидалари ҳақида тушунтириш бериб, уларни ҳушёрликка чақирдик. Оиласи ва мол мулкини асраш учун қўриқчилик хизматига аъзо бўлишларини айтдик .
Отинойи Ш. Сувонова
Навоий шаҳар "Тараққиёт" мфй раиси Эргашев А, Хотин қизлар фаоли Қозоқова Н , маҳалла отинойиси Усмонова Г, Ифтихор кўча 226 хонадонга ота уйига 7 ойдан буён қайнонасидан аразлаб яшаб келаётган Ўроқова Адибани уйига сўраб бордик.Битта қиз фарзанди бор.Тинимсиз асаббузарликдан келин касал бўлиб қолибди. Ота- онасиникига келиб даволанибди.Қайнона, келинни бошқа қабул қилмабди. Келаси сафар қайнона билан гаплашишга келишдик.
Отинойи: Ш. Сувонова.
Навоий шаҳар "Саҳоват" МЧЖ ва Навоий савдо комплекси мажмуалари радиоузеллари орқали "Лочин", "Баҳор" мфй отинойиси М.Ҳайитова "Муҳаббатда ҳаё бўлсин! " мавзусида маъруза қилдилар.
Нурота тумани "Будиқ" маҳалла отинойиси М. Эргашева аёллар ўртасида "Оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш," Оилада соғлом турмуш тарзини яратиш" мавзуларида давра сухбати ўтказди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги