31.07.2023йил Конимех тумани Юксалиш мфй отинойиси Ҳ.Темирова Юксалиш мфй Кенегес кўчаси 85-уйда яшовчи Эгамбердиева Фазилатхон онажон хонадонида бўлиб, у ерда яшовчи аёллар ва қўшни хотин-қизлар билан " Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Қабристон зиёрати одоблари", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзуларида суҳбат олиб борилиб, кераклича тушуналар бериб ўтилди.
31.07.2023йил Конимех тумани Зафаробот мфй отинойиси С.Салимова, Кўкча мфй отинойиси У.Раҳматова Зафаробот мфй да бўлиб ўтган "Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш" мақсадида ташкил этилган байрам тадбирида қатнашдилар.Отинойиларимиз байрам тадбири давомида аёллар билан "Шукроналик" мавзусида суҳбат олиб бордилар.
Жорий йилнинг 30 июль куни "Гулустон" махалласида яшовчи Соилов Қобил ва "Кескантерак" маҳалласидан келин бўлиб тушган Бозорова Холидаларнинг ўзаро жанжалларини маҳалла отинойиси Хайруллаева С ва маҳалла хотин-қизлар фаоли Ш. Эшонқулова "Оқила аёллар ҳаракати" аъзоси Рўзиева Нурсулув опалар биргаликда ўрганиб чиқдилар..Оилавий келишмовчиликнинг сабаби: Қайнона ва келин ўртасидаги муросасизлик. Эр- хотин қайнона келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий- маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган "Қайнонали келин қарқара келин"," Қайноналик илми", "Оилада аёл ва эркак кишини вазифалари" мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижа: Оилавий келишмовчиликлар бартараф этилди. Соиловлар оиласи яраштирилди.
Гулустон маҳалласи отинойиси Хайруллаева Сиддиқа
Қизилтепа тумани "Навқирон" маҳаллада яшовчи Шукурова Кумуш ота уйига аразлаб кетганлиги сабаб Бўстон мфй отинойиси Б.Марҳабо Кумушхонга оила муқаддаслиги, аёлнинг эри олдидаги вазифалари муомала маданияти, ҳақида тушунча берди. Махалла имоми, отинойиларнинг маслахатларига қарамай Кумуш ярашишни хохламади, уйлаб кўриш учун вақт берилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони "Хончорбоғ" мфй 2-67-уйда яашовчи С. Қурбонованинг бир нафар фарзанди борлиги ва ўзи эса хасталиги сабаб, оила бошлиғи йўқлиги туфайли қийналиб маҳалладан ёрдам сўраб мурожаат қилган.Маҳалла фаоллари, ва маҳалла раиси ёрдам беришга келишдилар.
отинойи Қулбобоева Мавлуда.
Навоий шаҳар "Янги Ариқ" мфй А.Яссавий 64-хонадонда яшовчи Эргашева Зулайхо овсини Абдиева Мохигул билан ўзаро жанжаллашган. Отинойи С. Ёдгорова ва маҳалла раиси С.Мавлонов, овсинларга ўзаро келишиб, бир-бирларини ҳурмат қилиб яшаш кераклигини маслахат берилдилар.
Жорий йилнинг 31 санасида Кармана туманидаги маҳалла фаоллари билан бирга уйма уй юриб тўй қилиш арафасида турган оилаларга кириб, тарғибот ишлари олиб бордик. Хозирги кунда энг долзарб масала бўлган, сарпа суруқ мебел, уй жиҳозларини меъёридан ортиқ бўлмаслигини, тўйни иложи борича камхарж қилиб ўтказишларини маслахат бердик.
Кармана туман янги ариқ мфй отинойиси Б. Мансурова.
2023-йил, 31-июл санасида Хатирчи тумани "Боғчакалон" маҳалласида яшовчи она ва бола муаммосини хотин-қизлар фаоли ва отинойи биргаликда кўриб чиқиб, ечим қилдик. Она билан "Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, ота-онага муҳаббат руҳида тарбиялаш" мавзусида суҳбат ўтказдим. Айниқса қиз бола тарбиясида эҳтиёт бўлишга, оғирроқ ишларни бирга бажаришга,қиз болага рўзғор ишларини ўргатишда бездириб, чарчатиб қўймасликка чақирдик.
Боғчакалон мфй отинойиси
Ражабова Дилфуза.
Жорий йилнинг 31- июль санасида Учқудуқ туман " Дўстлик" да мфй фаоллари билан навбатдаги йиғилишлишиини ўтказдик.
Д Саьдуллаева ва туман бош отинойиси О Тўрақулова "Шукроналик"," Хотин-қизлар ўртасидаги баьзи бидьат хурофотларни тарк этиш" тўгрисидв сухбатлашди.
Учқудуқ туманида жорий йилнинг 30-июл куни махалла аёллари билан "Саломлашиш одоби" ва" Саломга алик олиш одоби" мавзусида сухбат ўтказилди .
Учқудуқ тумани "Мустақиллик " мфй отинойиси Файзиева З.
Жорий йилнинг 31–июл санасида Хатирчи тумани "Оқолтин" мфй да, аёлларда ислом таълимотига зид бўлган бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларини етказиш "мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда маҳалла раиси, фаоллари ва маҳалла фаоллари сўзга чиқди.Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
" Оқолтин" маҳалласи отинойиси Жайнарова Зухра.
Жорий йилнинг 30 июл санасида Зарафшон шаҳар жомеъ масжидида шаҳар отинойилари билан навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди. Бунда Зарафшон шаҳар бош имом хатиби А. Ибрагимов ва бош отинойи Л.Мутахаровалар иштирок этиб, отинойиларнинг низомий бурчларига доир вазифалари, хотин-қизлар ўртасида диний маросимларни Ҳанафий мазҳаби асосида миллий урф-одатларга хослаб ўтказиш, бидъат-хурофотларга чек қўйиш, оилавий ажримларни бартараф этиш чоралари, қайнона-келин ва эр-хотин муносабатларини тартибга солиш йўллари ҳақида керакли маслаҳатларни бердилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги