ОНА СУТИНИ СОТИШ

17-04-2025, 00:48 admin Ислом олами / Савол-жавоб 84

CАВОЛ: Айрим ҳолларда чақалоқларни тўйдириш учун оналарнинг сутини аралаштириб сотилар экан. Бу савдо жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Она сутини сотиш жоиз эмас. Бундай сутлар билан болаларни тўйдириб бўлмайди. Чунки она сутини тановул қилиш билан бола ва ўша она ўртасида разоат (эмикдошлик) собит бўлади. Сути олинган аёл эса, кимлиги маълум бўлмайди. Мусулмонлар ижмоси (иттифоқи) билан насаб билан маҳрам бўладиганлар, эмизиш билан ҳам маҳрам бўлади. Шариатнинг мақсадларидан бири насабни сақлашдир. Бу амалиёт эса, насаблар аралашиб кетишига олиб боради. Ислом фиқҳи Кенгаши ўзининг Жидда шаҳридаги 2-сонли йиғилишида бу амалиётни шариатга номувофиқ деб қарор қилган (Фиқҳул буюъ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш