




Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов тумандаги Тавоис маҳалласида бўлиб,
”Оила мустаҳкамлиги Маҳалла тинчлигидир” мавзусида суҳбатлашиб,ажримларни олдини олиш бўйича гапириб ўтдилар…
https://t.me/Bastomiy_uz


Қизилтепа тумани "Хафқариён" Маҳалламиз оқила аёллари билан аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ватанга муҳаббат ва садоқат, фарзандларни комил инсон этиб тарбиялаш, марака-маросимларни урф-одатларга мос равишда ўтказиш, шукроналик неъматлари ҳақида суҳбатлашдик.
Ҳафқориён мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.

07.08.2023 йил Конимех тумани Зафаробот мфй отинойиси С.Салимова Зафаробот мфй Кончилар кўчаси 70-хонадонда яшовчи Дўстлибаева Шарофат билан "Шукроналик", " Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Хотин-қизларни мамлакатимизда, барча соҳаларда шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзуларида суҳбат олиб борди.


Жорий йилнинг 7-август санасида К. исмли қиз мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатда кўрилишида қайни сингилиси турмушидан ажралгач, енгил ҳаётга ўрганган, бир эркакка никоҳ ўқиттирилиб, бошқа эркакни никоҳига кирган, уйдаги фарзандлар билан орада низо келиб чиққан. Аёлга оила аъзоларига силаи раҳимда бўлиш, никоҳ тушунчаси, зинонинг аянчли оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилиб, қайни синглисини тўғри йўлга чорлашда ниҳоятда сабрли ва мулоҳазали бўлиши ётиғи билан тушунтирилди. Аёл барча тушунмаган саволларига керакли жавобларни олди ва мамнун ҳолатда кетди

Жорий йилнинг 7-август санасида ЎМИ вилоят вакиллигида психологик ёрдамга мухтож бўлган Ҳ. исмли онахонни оилавий масаласи кўриб чиқилди. Аёлни келини мунтазам равишда жанжал қилиб, фарзандларини ташлаб ота ўйига кетиб қолар экан. Она кетиб қолгач, икки нафар фарзанд уйда оч-наҳор қаровсиз қолиб кетган. Онахон қаровсиз қолиб кетган набираларини соғлиги ва келажагидан безовта. Келин "Дача Васход" дала ҳовлисида турар экан. Онахонга келин томон билан боғланиб иккала ёшлар орасидаги муаммоларни ўрганиб чиқиб, улар орасини ислоҳ қилиш чоралари тушинтирилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги