Бугун 2 - ноябрь куни Тошкент ислом институтида "Махсус сиртқи бўлим"га қабул қилинган талабалар учун ўқув мавсуми бошланди. Ўқув мавсуми олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошланаётган дарслар олдидан талабаларга илм сирларини эгаллашда зафарлар тилади.
Талабалар номидан ЎМИ Навоий вилояти вакили Т.Рўзиев сўзга чиқиб, ҳукуматимиз, идора раҳбариятига ўз миннаддорчилигини билдирди. Қуйида талабалар номидан билдирилган ташаккурнома матнини тўлиқ ҳолда келтирамиз:
Ассалому алайкум!
Ҳурматли муфтий ҳазратлари, муҳтарам меҳмонлар!
“Имом Бухорий" номидаги Тошкент ислом институтида исломшунослик, имом хатиблик ва араб тилини ўқитиш мутахасислиги бўйича махсус сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши биз имом хатиблар ҳаётида зиёси ёрқин ва ўчмас қувончли саҳифаларни кашф этди.
Бизга маълум бўлишича, таълим тизимини узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ишлар жумласидан бўлган ушбу сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши ислом институти тарихида биринчи маротаба амалга ошириляпти экан.
Бунинг учун Яратганга ҳамд-у санолар айтган ҳолда Сиз муҳтарам раҳбариятга, Сизлар орқали давлатимиз Раҳбарига ўз миннаддорчилигимизни изҳор этамиз!
Айни дамда қаршингизда мен мисол саф тортиб турган биринчи талабаларингиз қалбидаги шодлик денгиз уммонлари мисол мавж уриб, бизни ҳоли жонимизга қўймаётганини хис қилиб турган бўлсангиз ажаб эмас.
Боиси – биз 60 нафар талабалар 181 нафар муҳтарам абитуриентлар орасидан адолат мезонларига мувофиқ тарзда ўтказилган имтиҳонлар асосида саралаб олиндик. Зотан, ушбу таълим даргоҳининг талабаси бўлиш бизнинг кўп йиллик орзуйимиз бўлиб келгани айни ҳақиқат.
Маълумингизким, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида бутун жаҳон жамоатчилиги диққат эътиборига:
“Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамлиги сифатида беҳад қадрлаймиз. Шунингдек, муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб авйлашга даъват этади!”, дея нутқ сўзлаган эдилар.
Ушбулардан хулоса қилган ҳолда бу даргоҳдаги таълим жараёнини ўтаб бўлгач, муқаддас Ислом динимиз ва севимлм она Ватанимизнинг равнақи йўлида Сиз Раҳбариятнинг бошчилигингизда бор куч ғайратимиз, илм ва тажрибамизни сарфлашга, олдимизга қўйилган барча вазифаларни сидқидилдан бажаришга тантанали равишда ваъда берамиз!
Эътиборингиз учун ташаккур.
Тоҳир Рўзиев Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлими 1-курс талабаси.
01.11.2017 йил.