Тошкент ислом институтида кириш имтиҳони бўлиб ўтди

2-08-2017, 22:17 admin Янгиликлар 1 674

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йили учун тест синовлари бўлиб ўтди. Абитуриентлар “Ўзбекистон тарихи” ҳамда “Она тили ва адабиёти” фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Унда жами 462 нафар абитуриент иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида институтда тест синовлари юқори савияда ўтказилиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Ўтган йиллардаги кириш имтиҳонларидан фарқли равишда, жорий йилги қабул имтиҳонлари жараёни адолатлилиги, ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлаш мақсадида жами абитуриентлар ягона зал – “Ҳазрати Имом” масжидининг хонақосида тест синовларини топширдилар.

Шунингдек, тест жараёни ҳамда ташқарида ота-оналар учун яратилган шарт-шароитлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “muslim.uz” портали жамоаси томонидан https://www.facebook.com/muslimuzportal саҳифасида тўғридан-тўғри (онлайн режимда) интернет орқали эфирга узатиб борилди.


манба: muslim.uzскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш