

Навбаҳор тумант "Сарбозор" маҳалласида истиқомат қилувчи яна бир оиланинг келишмовчилиги юзасидан маҳалла хотин-қизлар фаоли Йўлдошева Маҳфуза, Оқила аёллар ҳаракати аъзоси Қўлдошева Насибахон ва мен , шу оилада бўлдик.
Бу оиланинг келини жанжаллашиб, аразлаб ота уйига кетиб қолганди. Орада 3 та фарзанд бор. Қайнона билан алоҳида суҳбатлашиб вазиятни ўргандик. Оиладаги жанжалларга келиннинг тили узунлиги, ишлайман деб оиладаги вазифаларига беэътибор бўлаётганлиги, эри билан кўп жанжаллашиши, натижада ўғли ичкиликка ружуъ қўяётганлиги ҳақида эзилиб гапирганди.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима

Навбоҳор тумани "Сарбозор" маҳалласи биносида Оқила аёллар ҳаракатининг кичрайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳалла хотин-қизлар фаоли Йўлдошева Маҳфузахон , Оқила аёллар ҳаракати раҳбари Насибахон Қўлдошева ва мен навбатдаги вазифалар ҳақида маслаҳатлашиб олдик. Оиланинг мустаҳкамлиги, эр-хотин, қайнона - келин орасидаги муносабатларида муроса йўлини тутиш , оилавий келишмовчиликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, нотинч оилалар билан ишлашда таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, эркакларнинг оиладаги ўрни, ичкилик сабабли оиладаги обрўсини тўкаётган эркаклар ,фарзандлар тарбиясида эр-хотиннинг вазифаларини тушунтириш усуллари ҳақида фикрлашиб олдик.


Хатирчи тумани "Тинчлик" маҳалласида истиқомат қилувчи аёллар билан "Исрофни олдини олиш, ёшларга намуна бўлиш, ибрат ҳақида тушунча бердим. Аёлларнинг кекса вакиллари ҳам исрофнинг гуноҳи ҳақида гапирдилар. Аёллар ҳар ишда намуна бўлишликлари айтилди. Ҳозирги дориломон, тўкинчиликнинг қадрига етиш масалалари гаплашилди. Барчага манфаатли бўлди.
Тинчлик мфй отинойиси
Ражабова Дилфуза.


Жорий йилнинг 21 июл санасида
Хатирчи тумани "Уч тепа" маҳалласида яшовчи бир гуруҳ онахонлар билан қизларни турмушга тайёрлаш, эр-хотин, қайнона-келин ўртасидаги
низолар ва оилаларда ижтимоий маънавий-муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш, ажрим ёқасида турган ёш оилаларга оила муқаддаслигини тушунтириб, ўз насиҳатларимизни биргаликда бериш барчамизни вазифамиз эканлиги ҳақида айтиб ўтдим.
Уч тепа мфй отинойиси Аюпова Рахимахон


Кармана тумани "Малик "мфй да яшовчи Еркулов. А ва келин Тилабова. Ф Турмуш қурганларига 2 йил бӯлган орада 1 нафар фарзандлари бор.Келин арзимас сабаб билан ота уйига кетиб қолган.Келинни ота-онаси, ӯзи билан қайнона, қайнотаси киёв билан суҳбатлашиб фарзанд тарбияси учун ота-она бирдек масъуллигини ҳаётий, диний ҳадислар билан тушунтирдик. Оилани мустаҳкамлиги учун ӯзаро ҳурмат, эҳтиром, ширин тиллик муҳим эканлигини айтиб оилани яраштирдик.МФй отинойиси Тошова Д


Кармана тумани "Буюк ипак йўли"мфй да ,"Ипак йўли" 20-19-27-уйларида яшовчи аёллар ўртасида бидъат хурофатлар, жаназалардаги 20-40-7 бундан ташқари динимизга хилоф ишлар соғлом оилада, соғлом бола тарбияси, ё
аёлларнинг оилада ва эрнинг олдидаги вазифалари, тўй маросимларни ихчамлаштириш, исрофгарчиликни олдини олиш, шукроналик хис тўйғуси фарзандларимизни таътил жараёнида эътиборли бўлиш тўғрисида отинойи Хусенова Н давра сухбати ўтказди.


Кармана туман колхоз бозорида" Буюк ипак йўли" МФЙ оинойиси Хусенова Н "Инсон қадри" мавзусида маърўза ўқиди ва бидъат хурофотлар, соғлом оилада соғлом бола тарбияси , тўрли оқимларга берилмаслик, исрофгарчиликка йўл қўймаслик борасида сухбат қилинди .


Кармана туман" Қосим Шайх" масжидда отинойиларнинг навбатдаги йиғлиши бўлиб ўтди . Йиғилишида Кармана туман бош отинойиси бир ҳафталик ҳисоботни олди."Бидъат хурофотларига қарши курашиш " ,"Оилаларда ота - онанинг роли" , "Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш" , "Саломни кенг ёйиш "ҳақида маъруза қилинди .Имтихонга тайёргарлик учун савол жавоблар қилинди.

Нурота туман Ғозғон шаҳар " "Гулистон" маҳалла отинойиси Н.Бомуллаева шу маҳаллада истиқомад қилувчи Жўраевлар хонадонида таъзия маросимини ханафий мазҳаби,Мотуридия таълимоти асосида ўтказиб, аёлларга, шариатда аза (мотам) тутиш уч кун қилиб белгиланганлиги ңақида, шунингдек марҳумлар хотирасини ёд олишга қаратилган уч, йигирма, қирқ, йил оши, "кук кийди","оқ кийди, пайшанбалик, якшанбалик каби диний асосга эга булмаган бидъат-хурофотларларга берилмаслик ңақида таъидлаб ўтди.

Нурота туман "Чилустун" жомеъ масжиди бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари буйича ёрдамчиси М.Джуманазарова расмий отинойилар билан навбатдаги йиғилишини ўтказди.Йиғилишда маҳаллаларда хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш", "Аёлларга ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат-хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш,"Хотин-қизлар орасида учрайдиган ирим-сиримлар, фолбинлик","Туй-маракаларни миллий урф-одатларимизга биноан оиланинг моддий имкониятидан келиб чиқиб, иложи борича ихам исрофгарчиликка йул қуймаган ҳолда ўтказиш" мавзуларда аёллар ўртасида суҳбатлар олиб бориш, маърифий тадбирлар ўткази гапириб ўтдим , шунингдек фаолиятимизни жонлаштиииш лозимлиги ңақида таъкидлаб ўтдим .

Нурота туман "Темирқовуқ" маҳалла отинойиси М.Бирликова шу қишлоқда истиқомад қилувчи Икромовлар хонсадонида бўлиб, янги никоҳланувчи Ж.Икромова ва онаси билан суҳбат ўтказди. Суҳбат жараёнида оила муқаддас даргоҳ эканлиги,келинлик масъулияти, маҳр, никоҳ, қайнона-қайнота олдидаги бурчи ва ўзаро иззат-ҳурмат, турмуш ўртоғи олдидаги вазифалари хақида гапириб ,туйни урф -одатимизга биноан, оиланинг моддий имкониятидан келиб чиқиб, ихчам исрофгарчиликка йул куймаган ҳолди ўтказиш таъкидлаб ўтилди.

Жорий йилнинг 21- июль санасида Учқудуқ туман " Касб- хунар коллежи" да "Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш марказида" ўн беш жуфт ёшлар ўқитилди. Ёшларни икки гурухга бўлиб ўқитилмоқда.Бу гурухда уч кунлик ўқишга жалб қилинмоқда.
19-20-21- июль санасида ўқитиш режалаштирилган.
Иккинчи гурух 27-28-29- июль санасида яна ўн беш жуфт ёшларни ўқитиш режалаштирилган
Туман бош отинойиси О.Тўрақулова бўлажак ёш оилаларга оилада ота- оналарнинг асосий ўрни,исломда муомала маданияти,оила аьзоларига ўзаро хурмат,келин- куёвнинг ўзаро одоб муомаласи хақида тушинтирди.Никохдаги хуқуқий мажбуриятлар,оила бюджети ,ота- она бўлиш бахти хақида сухбатлашди.Туман оила ва хотин- қизлар бўлими мутахассиси Ў Сафарова хам иштирок этди.
Бу борада ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги