Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар

30-04-2023, 19:14 admin Янгиликлар 188

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар Жорий йилнинг 29-апрель  2023 йил санаси куни "Алишер Навоий"  жомий масжидида Умра сафарига кетувчи зиёратчиларимиз учун навбатдаги  машғулот дарси бўлиб  ўтди. Вилоят бош отинойиси ёрдамчиси У. Холова  Умра сафари одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари,   сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида  тушунчалар  бериб ўтди,  шунингдек хожи аяларимиз сафардан қайтиб келганларидан сўнг мусулмон кишига хос бўлган амалларда,  махалла ва жамоат ишларида,  тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, дадабабозликка йўл қўймаслик, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишларини таъкидладилар. Зиёратчиларимиз бу борада  ўзларини қизиқтирган  барча саволларга керакли бўлган жавобларни олдилар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Жорий йилнинг 29- апрель санасида Учқудуқ туман " Дўстлик" мфй аёллар ўртасида турли бидъат- хурофотларни олдини олиш ,оилавий низоларни олдини олиш, шукроналик ҳиссини ошириш , фарзандлар тарбиясига алоҳида эьтибор бериш тўғрисида сухбатлашилди.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Нурота тумани "Темирқовук" маҳалла отинойиси М.Бирликова қишлоқ хонадонларида бўлиб , аёллар орасида Бидъат ҳурофотга қаршимиз мавзусида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Сарбозор маҳалласи раиси Жасур Мавлонов , хотин-қизлар фаоли Йўлдошева Маҳфуза ҳамда маҳалла
" Оқила аёллар ҳаракати" аъзоси Бекбўтаева Ҳанифалар билан яна бир ижтимоий кўмакка муҳтож оила Имомов Санжарнинг оиласида бўлдик. Аёли маҳалла аёллар дафтарида туради. Бу оилага ҳам маҳалла доимий кўмак бериб келади. 5 та фарзанди бор. Кам даромадли оила. Катта фарзанди шу йил контракт тўлов асосида ўқишга кирди. Тўловгаям маҳалла ёрдам беряпти. Ҳовли жойларни тузатиб олиш учун ,ошхона ,меҳмонхона солинган ,битиролмаётганлиги учун маҳалладан ёрдам сўраган. Санжарнинг ўзи ишда экан. Аёли билан гаплашиб ,керакли тавсияларни бердик. Маҳалла раиси ёрдам қилишга ваъда бериб, йўл- йўриқ кўрсатди. Биз ўзимизга тегишли масалаларни гаплашиб олдик. Эртага референдумда қатнашишни эслатдик.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
2023-йил, 29-апрел.
Боғишамол маҳалласида яшовчи қиз, келинлар орасида бидъат-хурофотлар, фолбинликка қарши кураш, уларга эргашмаслик, айтган гапларига ишонмаслик, уларга мурожаат қилмаслик ҳақида суҳбат ўтказдик. Маҳалла хотин-қизлар фаоли билан биргаликда бундай салбий амаллар ҳақида батафсил тушунча бердик.
Боғишамол мфй отинойиси
Ибрагимова Гулнора.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш