



Навоий шаҳар "Янгиариқ" МФЙда Бахор куўчасида яшовчи Эр ва хотини ўзаро спиртли ичимлик сабабли жанжаллашган хотин нарсаларини олиб кетмокда. Махалла фаоллари, отинойи Ядгарова С ,махалла учаскавойи хам уларга тушинтириш ишларини олиб боришди.


Навбаҳор тумани Бурқут МФЙ дан В.М. Оқ олтин МФЙ га Ж. Д. га турмушга чиқиб 12 йил мобайнида 2 нафар фарзандларнинг ота-онаси бўлиб яшаб турган эр-хотин ўртасида низоли келишмовчилик келиб чиққан. Ўзаро эр-хотин ва оила катталари қайнона-қайнота ўртасида келин билан жанжал чиқиб, шу низоли келишмовчилик сабаблари Набаҳор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимида шу бўлим мутахассиси С. Шарипова, Оқила аёллар ҳаракати етакчиси Ш. Ризақулова, туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова, Ахтам саҳоба масжиди имом хатибининг ноиби О. Ҳатамов, Оқ-олтин МФЙ раиси ва Оқ олтин МФЙ хотин-қизлар фаоли, Бурқут МФЙ раиси, Бурқут хотин-қизлар фаоли томонидан ўрганилди.Оилани тиклаш оилавий мунасабатларни давом эттириш 2 нафар фарзандлар тарбиясида камчилик бўлмаслиги тўлиқ оилада тарбия топиб вояга етиши ҳақида уларнинг барчалари ўз фикрларини баён қилганлари ҳолда тушунтириш ишлари олиб бордилар. Ахтам саҳоба масжиди имом хатибнинг ноиби О. Хатамов ва туман бош отинойиси С. Хушматовалар бир-бирлари билан низолашиб турган эр-хотинга оилада соғлом муҳитни яратиш, бир-бирларини қадрлаш, икки тараф ҳам бир-бирларини ота-оналарини ҳурматини жойига қўйишлари шарт эканлигини шаърий ҳукмлар асосида тушунтирдилар.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.




Кармана тумани "Талқоқ" МФЙ маҳалласи хотин қизлар фаоли ва отинойиси маҳалла хотин қизлар. билан суҳбат ўтказилди. сўровномалар тўлдирилди шу билан бирга муаммолар ўрганилди керакли маслаҳатлар берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги