




Жорий йилнинг 08.02.2023 йил санасида Навбахор тумани "Жўра хатиб бобо" масжидида туманда фаолият юритаётган расмий отинойилар, кайвони аялар ва фаолият юритмаётган норасмий отинойлир билан биргаликда тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги вакили Р.Шербўтаева, ЎМИ вилоят бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, қумитанинг ҳудудий бўлим мутахассиси Ж.. Сатторов, туман бош имом хатиби Ф. Тошевлар иштирок этдилар. Тадбирда отинойилар фаолиятини ривожлантириш, ажримларни олдини олиш, бидъат хурофотларни, исрофгарчиликни олдини олиш, нарасмий отинойилар фаолиятига чек қўйиш, ЎМИ томонидан чиқарилаётган жума тезислари, масжид ходимларининг иш юзасидан жаноза одоблари борасидаги масалалар кўриб чиқилди. Фаолият юритаётган отинойилар ишлари юзасидан дин ишлари бўйича қумитанинг вилоятдаги вакили Р. Шербўтаева, ЎРҚ-699.Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонуннинг амалдаги ижроси бўйича қумитанинг ҳудудий бўлими мутахассиси Ж. Сатторов, марака маросимларни исрофгарчилик ва бидъат хурофотларга чек қўйган ҳолда ўтқазиш, жума тезислари асосида фаолият юритиш, жаноза одоблари юзасидан вилоят бош отинойиси У. Холова, туман отинойиларининг бугунги кундаги мажбуриятлари, низомий бурч вазифалари, тарғиботдаги фаолиятлари борасида туман бош имом хатиби Ф. Тошевлар нутқ сўзладилар. Тадбир сўнгида отинойиларга керакли йўл йўриқ ва тавсиялар берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги