Жорий йилнинг 16. 01. 2023 йил санаси "Алишер Навоий" жомий масжидида Умра сафарига кетувчи зиёратчиларимиз учун ''Умра сафари одоблари'' тўғрисида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова Умра сафари одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди, шунингдек хожи аяларимиз сафардан қайтиб келганларидан сўнг мусулмон кишига хос бўлган амалларда, махалла ва жамоат ишларида, тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишларини таъкидладилар. Бўлажак ҳожиларимиз ўзларини қизиқтирган барча саволларга кераклича жавобларни олдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги