23.10.2022й Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жоме масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова туман барча расмий отинойиларига Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси малака ошириш марказида 2022-йил 6-8-октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман, шаҳар бош отинойилари учун "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар" йўналиши бўйича ташкил этилган 36 соатлик малака ошириш курсида ўтилган ўқув жароёни бўйича йиғилиш тадбири ўтказилди.Туман бош отинойиси Л.Бобоназарова малака ошириш жараёнида ўтилган ўқув дарсларидан "Янги Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиёти","Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш", "Мидия маконда турли ихтилофли масалаларни олдини олиш, контентни фойдали маълумотлар билан тўлдириш тажрибасини ошириш бўйича малака ва кўникмаларни шакиллантириш ", "Хавфсизликни таъминлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий юналиши", "Кибермаконда дин ва ахборот истеъмол маданияти", "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси" каби мавзуларда профессорлар, Дин ишлари бўйича қўмита домлалари томонидан ўтилган дарслар жадвали асосида сўзлаб ўтилди ва отинойилар фикр-мулоҳазалари тингланиб, кераклича тушунчалар бериб ўтилди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
07.11.2022й Навоий вилояти ҳудудлар тақсимоти бўйича шаҳар ва туманларда фаолият олиб бораётган отинойиларни диний билимларини ошириш, маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятларини янада ривожлантириш мақсадида 07.11.2022йил Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжидида ўқув семинари бошланди.Ўқув семинарида тажвид, фиқҳ, ақоид фанлари ҳамда бидъат-хурофотларга чек қўйиш, исрофгарчиликни олдини олиш ва хотин-қизларга таалуқллуқли масалалар бўйича маърифий маърузалари ўқитилиб, ҳар бир маҳалла отинойилари билим савиясини ошириши, дўнёқарашини кенгайтириш мақсадида диний ҳамда маънавий-маърифий адабиётлар ва фатволар билан таъминланди.Ўқув семинари давомида Муаллими сони ҳарфи(4-та ҳарф), Фотиҳа сураси, Муаллими сони, Тажвид, Қуръон, Ҳусниҳат дарс жиҳозлари асосида туман "Мих Ота" жомеъ масжиди бош имом хатиби Р.Яндашев томонидан ўтилмоқда.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги