
О.Норова







Қизилробод МФЙ сида яшовчи Қувондиқов Тохир хонадонига Оқ тепа МФЙ сида яшовчи Йўлдошева Лобар келин бўлиб тушган эди уларни 2 нафар фарзанди бор кичкинаси 1 чи синфга чиққан кўпдан буён уларни ўзаро жанжали давом этиб келмоқда яқинда Йўлдошева. Л ни эри хиёнатда айиблаб хотини Лобарни уйидан чиқариб юборибди Лобар хозирги кунда ота уйида яшаб келаяпди 2 нафар фарзанди отаси билан қолган Лобарни эри сен билан яшамайман деб судга ариза берган. Биз маҳалла раиси Худоёров.С участка нозири Махалла Хотин қизлар фаоли Ўзоқова. М ва мен МФЙ отинойси уларни судгача яраштириб қўямиз деб яна бир бор уриниб кўрдик лееин, Тохир кўнмади яшамайман деб бир сўзда туриб олди, яраштира олмадик ишлари судга қолди. Навбаҳор тумани "Қизилробод" МФЙ отинойиси Худойорова. Ш.
.





23.10.2022й Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жоме масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова туман барча расмий отинойиларига Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси малака ошириш марказида 2022-йил 6-8-октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман, шаҳар бош отинойилари учун "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар" йўналиши бўйича ташкил этилган 36 соатлик малака ошириш курсида ўтилган ўқув жароёни бўйича йиғилиш тадбири ўтказилди.Туман бош отинойиси Л.Бобоназарова малака ошириш жараёнида ўтилган ўқув дарсларидан "Янги Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиёти","Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш", "Мидия маконда турли ихтилофли масалаларни олдини олиш, контентни фойдали маълумотлар билан тўлдириш тажрибасини ошириш бўйича малака ва кўникмаларни шакиллантириш ", "Хавфсизликни таъминлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий юналиши", "Кибермаконда дин ва ахборот истеъмол маданияти", "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси" каби мавзуларда профессорлар, Дин ишлари бўйича қўмита домлалари томонидан ўтилган дарслар жадвали асосида сўзлаб ўтилди ва отинойилар фикр-мулоҳазалари тингланиб, кераклича тушунчалар бериб ўтилди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.

Ассалому алайкум.Маҳалламиздаги Аминов Д ва Ғуломова Нигина ўртасида бўлган оилавий тушунмовчиликдан келиб чиққан келишмовчилик ўрганилди. Нигинахон келиннимизга Оила муқаддаслиги тушунтирилди. Уларга вақт берилди.. Буюк ипак йўли мфй отинойи Қ. Нўмонова
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги