Бугун 24 август 2022 йил "Ҳазрат Алишер Навоий" жомеъ масжидида Навоий шаҳрида фаолият юритаётган расмий отинойиларнинг кўникмаларини ошириш мақсадида маънавият дарси ташкил этилди.Унда отинойилар учун энг керакли бўлган дафн маросимини ўтказилиш тартиби, жаноза одоблари, марҳумни қандай кафанлаш тўғрисида Вилоят бош отинойисиУ. Холова томонидан амалиёт дарслари ўтиб берилди. Марҳум Муфтий Ҳазратларининг тафсирул ирфон китобидан отинойилар томонидан ўқилган мавзулари юзасидан тушунчалар бериб ўтилди, ҳпмда Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ижтимоий одоблар китоби юзасидан савол жавоблар ўтказилди
Бугун 24.08.2022 "Ҳазрат Алишер Навоий" жомеъ масжидида Вилоятда фаолият юритаётган имом хатиблар учун билм кўникмаларини ошириш мақсадида бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди.
Ташкил этилган семинарда бош ииомлар ва ноиби имомлар фаолиятлари давомида учраб турадиган баъзи бир масалалардаги тушунмовчиликлар, фатволар бўйича ўзларига керакли жавобларни олдилар.
Семинардан кўзланган мақсад, отинойилик фаолиятида диний ва дунёвий илмнинг ўрни, айниқса ҳозирги глобаллашув жараёнида имомлар вазифалари нималардан иборат ва улар фаолияти тўғрисидаги ютуқ ва камчиликликлар маниторинги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтдилар. Семинар сўнггида ислом ирститути" мадррисслари томонидан иштирокчиларнинг саволларига жавоб бердилар.
Тадбир сўнгида қуръон тиловати қилиниб юртимиз, ташкилотчи рахбариятлар, ЎМИ ходимлари хақларига ҳамда олган илмларини манфаатли бўлишини сўраб дуолар қилдилар.Семинар охирида имомларга китоб тақдим этилди. Тадбир барча имомларга манзур бўлиб устозларга ташаккур билдирдилар бир кунлик семинар ўз ниҳоясига етди
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги