Жорий йилнинг 05 июль куни Учкудук туман "Кизилкум" жоме масжидида, келаётган Курбон Хайити муносабати билан туманимиз СЭС ходимлари томонидан масжид ички ва ташки атрофлари тулигича дизенфекция килинди.
Қурбон ҳайити муносабати билан "Мавлоно Ориф Деггароний" жоме масжидида хашар ташкил қилинди.
Туманда фаолият юритаётган имом хатиблар ҳамда маҳалла муллаларининг сиёсий билимларини ошириш мақсадида қисқа муддатли ўқув семинари ташкил этилди.
Унда туман бош имом хатиби З. Орипов, туман Адлия бўлими бошлиғи А. Асадов, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бошлиғи Н. Кенжаев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси Ҳ. Болтаевлар иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига Адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Кониституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шу билан бир қаторда, имом хатиб ва маҳалла муллаларига, марака ва маросимларда тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш юзасидан тушунтириш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, “Қурбон ҳайити” намозини муносиб тарзда ўтказиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлари белгилаб берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги