

Жорий йилнинг 29 июль куни туман Адлия бўлими мажлислар залида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъуллари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлинмаси, адлия бўлими, Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси туман вакиллиги, Навбаҳор туман халқ таълими бўлими масъуллари иштирокида, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонуннинг тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман адлия бўлими бошлиғи Элбек Фазуллаев томонидан қонундаги ўзгартиришлар ҳақида тушунчалар берилиб, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида ўзаро фикр алмашилди. Ташкилот сайти: www.navbahor.uz
Telegram: https://t.me/navbahor_tumani_axborot_xizmati
Facebook: https://www.facebook.com/groups/1411740872238937



Хатирчи туман Мустақиллик ва Тошқулоқ МФЙда истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Зарафшон шахри "Ёшлик" МФЙ 16-уй 27-хонадонда ижарада яшовчи, боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор бўлган Ўғилой опа холидан хабар олинди. Шахар бош отинойиси Л. Мутахарова.

Зарафшон шахри бош отинойиси Л. Мутахарова шахардаги "Наврўз" МЧЖ бозори радио узелидан "Ўз уйингни обод қил"мавзусида маъруза ўқиб эшиттирди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно