Жорйи йил 3 феврал куни шаҳар ҳокими А.Раджабов раҳбарлигида, шаҳар ҳокимлиги Дин ишлари бўйича бош мутахассиси А.Хамдамов, Зарафшон жоме масжиди имом-хатиби К.Шодмонов, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи У.Очилов, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси Л.Турсунова ҳамда шаҳар отинойилари ҳамкорликда Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи ногиронлиги мавжуд (кар, соқов) 27 нафар фуқаролар ўртасида "Ижтимоий муҳитни соғломлаштириш" мақсадида давра суҳбати ўтказилди ҳамда фуқароларга шаҳар "Соғлом авлод жамғармаси" ва шаҳар "Қизил ярим ой жамияти" томонидан эсдалик соқғалари улашилди. Тадбирдан сўнг фуқаролар учун байрам дастурхони ташкил қилинди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги