ЯРҲАМУКАЛЛОҲНИ АКСА УРГАН ОДАМГА ЭШИТТИРИШ КЕРАКМИ?

Сегодня, 01:16 admin Ислом олами / Савол-жавоб 14

САВОЛ: Акса урган одамга ярҳамукаллоҳу деймиз. Мана шу тилагимизни акса урган одам эшитиши керакми ёки паст овозда айтиб қўйсак бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Акса урган одам алҳамду лиллаҳ деб, Аллоҳга ҳамд айтади. Уни эшитган одам унга “Ярҳамукаллоҳу ва яшфийк”, яъни Аллоҳ таоло сизга раҳм қилсин ва шифо берсин, деб дуо қилади. Бу акса урган кишининг ҳамд айтишига нисбатан жавоб ҳисобланади. Уламолар саломга алик олишда, акса урганга тилак билдиришда нариги томонга эшиттириб айтиш керак, дейишган. Фақатгина акса урган ёки салом берган инсон қулоғи оғир, ёки ҳеч нарсани эшитмайдиган бўлса, жавоб айтган киши ўзи эшитадиган даражада жавоб бериши кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш