САВОЛ: Бу йил буғдой эккан эдим. Уч тўрт кунда ўраман. Ҳосили тахминан 15 тонна атрофида чиқади. Бир яқин инсоним пулга жуда ҳам муҳтож бўлиб турибди. Буғдойнинг ушрини ҳисоблаб, пулини шу инсонга ушр деб берсам бўладими? Мени ўйлантирган нарса ҳали ўрганим йўқку.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта, берсангиз бўлади. Зеро, буғдой, шоли каби донли экинлар униб чиқиб, ўса бошлаганидан кейиноқ, уларнинг ушрини бериш мумкин. Фақат экишдан олдин ёки экканидан кейин, ҳали униб чиқмай туриб, бериб бўлмайди. Шу боис сиз ҳам буғдойингизнинг ушрини берсангиз бўлади. Ўриб, ҳосилнинг миқдори аниқ бўлганидан кейин, ушрини қайтадан ҳисоблайсиз ва аввалроқ берганингиз кам бўлса, камини бериб қўясиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.