Зарафшон шаҳри "Баркамол авлод" ўқув маркази биносида турмуш қуриш остонасида турган ёшларга 3 кунлик "Мустаҳкам оила қуриш" мавзусида ўқув дарслари бўлиб ўтди. Дарсларни шаҳар оила маркази мутахасиси М.Болтаева, шаҳар бош отинойиси Л. Мутахаровалар олиб борди. Ёшларга оилада эркак ва аёлнинг ҳуқуқ ва бурчлари, қариндошлик алоқаларида сабр ва муросанинг ўрни,оила муқаддас ва уни асраб авайлаш сирлари, ўзаро муҳаббатни дарс кетишидан асраш ва бу йўлда сабр ҳамда фаросат билан иш олиб бориш мавзуларида суҳбатлар бўлиб ўтди. Ўқувда қатнашган ёш келин-куёвларга сертификатлар топширилди.
Бугун Кармана туманида 60 нафар имконияти чекланган инсонларга эҳсон дастурхони ташкил этилди ва диний аҳкомлар тўғрисида Кармана туман бош имом хатиби Бектош домла Ҳакимов маъруза қилиб бердилар.