Нуҳ ва Муҳаммад алайҳиссаломлар дуолари

28-12-2016, 10:40 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 966

Қуръони Каримда исми кўп зикр қилинган пайғамбарлардан бири Нуҳ алайҳиссаломдир. У зот каломи шарифда қирқ уч жойда эсга олинган. Ундан ташқари бутун бир бошли суранинг номи ҳам У зотга аталиб “Нуҳ” сураси номини олган.
Аллоҳ таоло у кишига ваҳий юбориб, қавмини динга чақиришга буюрди. Нуҳ алайҳиссалом мен пайғамбар бўлиб келдим, деб қавмига мурожаат қилганларида, баъзилар: “Бу қачондан бери пайғамбар бўлиб қолибди,? Кечагина биз билан бирга юрган эди-ку!”. Бойлари эса: “Аллоҳ қашшоқдан бошқани топа олмабди-да, нима бошқалар ўлган эканми?”. Яна бошқалари эса: “Нуҳ шу йўл билан обрў топмоқчи, бошлиқ бўлмоқчи”, дейишди. Шундай бўлсада Нуҳ алайҳиссалом қавмини иймонга чорлади, Аллоҳга ибодат қилишга даъват этди. Шунда улар бунга қарши чиқди. Улардан бири боласини Нуҳ алайҳиссаломнинг олдиларига олиб келиб: “Эй болам, манавидан ҳазир бўл, у каззобдир”, дерди Нуҳ алайҳиссаломни кўрсатиб.
Нуҳ алайҳиссаломга Аллоҳ таоло кема ясашни буюрди ва Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амрига бажо келтириб кема ясадилар. Нуҳ алайҳиссаломнинг устиларидан ўша замон зодагонлари масхара қилиб кулди. Чунки бу кема яқинда келадиган тўфондан ўзларини ва иймон келтирган оз сонли кишиларнинг қутулиб қолиши учун ясалмоқда эди. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмига азоб тилади:
وَقَالَ نُوحٌ رَّبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّارًا –
Нуҳ алайҳиссалом деди: "Ва Нуҳ: “Эй Раббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қолдирмагин". Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари қабул бўлди. Ҳа, нуҳ алайҳиссалом узоқ вақт даъват қилишларига қарамай, саркаш қавмнинг озгинаси иймонга келди. Иймонга келганларга кемага мишларига амр бўлди. Кема эса ҳар қанча катта тўфон бўлишига қарамасдан унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳни ҳимоясида эканлигини Аллоҳ эълон қилди. Тўфон даҳшатли тус ола бошлади. Нажот кемасига минганлар эса омонликда эди. Кофир қавм тўфонда ғарқ бўла бошлади ва Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли ҳам тўфон босиб келишини кўриб туриб, агар тоғга ёпишиб олсам тўфонда омон қоламан деди уйларди. Лекин нажот кемасидан ташқаридаги барчани тўфон ғарқ қилди, ҳалок қилди.
Энди Қуръон каримда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб:
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ
“Биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик” – дейди. Яъни, Эй расулим, биз сизни пайғамбар этиб юборишимиздан мақсад – бутун оламларга фақат раҳмат бўлишингиздир.
Аллоҳ таоло махлуқотлардан оламлар яратди, шуларнинг барчасига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳмат бўлиб келдилар. Бутун инсоният жаҳолат чўлида қақраб ётганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳ таоло дунёга келтириб, раҳмат ёмғири каби махлуқотлар боши узра ёғдирди. Раҳматнинг кўринишларидан энг улуғи ва олий чўққиси бир киши бутун инсониятни ҳалокатдан сақлаб қолишидир. Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башариятни жаҳолатдан ва залолатдан, ҳидоятга ва нури иймонга олиб чиқишликларидир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оламларга раҳмат бўлиб келишлари бу абадийдир.
Энди нима демоқчи бўлганимизни баён қилсак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоиф шаҳри аҳлини динга даъват қилиш учун бордилар. Тоиф аҳли эса динни қабул қилмади, аксинча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни тошбурон қилишди. Атрофдан отилган тошлар заҳмидан кийган ковушлари қонга тўлди. Хамроҳлари ҳазрати Зайднинг ҳам баданлари қонга бўланди. Иккалалари уларнинг қаҳридан, Қурайш раисларидан Утбанинг боғи бор эди, ўша боғга қочиб кирдилар. Тоиф шаҳри Маккага нисбатан салқинроқ бўлганли сабабли ўша куни Утба ва Шайба Маккадан салқинланиш учун Тоифга, боғига келган эди. Улар эса Маккада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп душманлик қилган кишилар эди. Уларни кўриб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кунгиллари яна махзун бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ҳолатларини кўрган Утба ва Шайбанинг раҳмлари келиб, қариндошлик меҳрлари қўзғалди. Уларнинг Аддос исмли бир қули бор эди, уни чақириб: “Ул кишига егулик бир-икки бош узум келтиргин” деди. Аддос узумни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига қўйди ва “Бисмиллоҳ” деб, узумдан олиб едилар. Аддос қул бунақанги сўзни ҳеч эшитмаган эди. Аддос аслида Юнус алайҳиссаломнинг юртидан эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қаердан эканлигини, қайси диндалиги сўрадилар. Шунда Аддос мен “Насроний диниданман”, Найнаво шаҳриданман деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлмаса сен, Юнус ибн Матто деган кишининг шаҳридан экансан дедилар. Аддос Сиз қайдан танийсиз Юнус ибн Маттони деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам У менинг биродарим, иккаламиз ҳам Аллоҳни Пайғамбаримиз дедилар. Аддос бу сўзни эшитиши билан дарҳол мусулмон бўлди.
Йўлдан қайтишларида Жаброил алайҳиссалом “Малакул жибол” яъни тоғларнинг устида турадиган улуғ бир фаришта билан келиб: - Эй Муҳаммад, Аллоҳ таоло бизни Сенинг амринга юборди, буйруғингиз билан иш қиламиз. Агар ҳоҳласангиз Сизга қаршилик қилган икки шаҳар аҳлини устига, икки тоғни олиб келиб ташлаймиз- дедилар.
Шунда сарвараи коинот бутун оламларга раҳмат бўлган зот: اللهم اهدى قومي فإنه لا يعلمون – дедилар, яъни "Эй Парвардигорим, қавмимни тўғри йўлга бошлагин! Чунки улар ҳеч нарсани билмайдилар". деб дуо қилдилар. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу жавобни эшитганларидан кейин Жаброил алайҳиссалом: - “Эй Муҳаммад, сени Аллоҳ таоло Қуръони каримда ”Роуфур-роҳийм”, (раҳмдил, юмшоқ кунгиллик) деб мақтаган. Энди сенда бу сифатларни кўрдим, Аллоҳнинг чин суйган ҳабиби эканлигингни кўрдим” деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан қайтдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёда душманларига шунчалик шафқат қилдилар, барча оламларга раҳмат бўлиб келдилар, энди эрта қиёматда дўстларини нечук шафқат қилмасинлар.
Қиёмат куни Худои таборак ва таоло ҳеч бир киши билан сўзлашмагай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қилмагунча. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дийдори Парвардигорни кўрмагунча, ҳеч бир пайғамбар кўрмагай. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари жаннатга кирмагунча, ҳеч бир пайғамбар уммати кирмагай.
Мана, биз қандайин ажойиб, улуғ мақомга эга бўлган Пайғамбарнинг умматидирмиз. Бирор киши умматларидан дўзаҳга киришига рози бўлмаган Пайғамбарнинг умматидирмиз. Қиёматда ҳамма ўз нафси билан овора бўлиб турган пайтда “Умматий, Умматий” деб турадиган Пайғамбарнинг умматидирмиз. Ҳаётларида давомида бирор марта ҳам тўйиб овқатланмаган, суюкли умматлари учун ҳаётнинг бутун аччиқлигини бошидан ўтказган Пайғамбарнинг умматидирмиз. Азиз биродарлар, мана шундай севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловотлар айтишликка эринмайлик, у зоти бобаракотнинг суннати саниййаларни ҳар қадамда бажаришликка сайъи ҳаракат қилайлик, жоҳиллигимиз, ноқобиллигимиз туфайли эрта қиёматда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламни бошқа кимсалар олдида уялтириб қўймайлик.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ Бир киши Роббим ҳузуридан менинг олдимга келиб деди – Умматингни ярми жаннатга киришини хоҳлайсанми ёки шафоатни ихтиёр қиласанми? Мен шафоатни ихтиёр қилдим. У Аллоҳ таолога ҳеч бир нарсани ширк келтирмай ўлган киши учундир”, деб марҳамат қилдилар. Илоҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи в[/justify]а салламнинг шафоатлари барчаларимизга насиб этсин.

Бобоназаров Сайдулла
Навбаҳор туман бош имом-хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш