CАВОЛ: Бир танишим (аёл киши) ўз ҳисобидан Қурбон ҳайитига қўй сўйдираман деб ният қилган эди. Лекин унинг бир яқин кишиси коронавирус бўлиб қолибди. Касалликка чалинган кишининг молиявий қийинчилиги бор экан. Шу аёл қўйни пулини (800 минг ажратган) касалнинг пластигига ташлаб берса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволни жавоби ҳолатга қараб икки хил бўлади.
1. Қурбонликни ният қилган киши бой (яъни, аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бор киши) бўлса, ажратган пулини хоҳ нақд, хоҳ пластик ҳолда эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, бойлиги сабабли яна қурбонлик қилиши вожиб ҳисобланади.
2. Қурбонликни ният қилган киши камбағал (яъни, аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бўлмаган киши) бўлса, фақат ният қилиши билан қўй сўйиши вожиб бўлиб қолмайди, ажратиб қўйган пулини хоҳлаган кўринишида эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, камбағаллиги сабабли қурбонлик қилиши вожиб эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.