АҲМАД САЪИД ИБН АБДУЛЛОҲ АЛ-ҲАНАФИЙ АЛ-ҲИНДИЙНИНГ "ТАФСИРУЛ АҲМАДИЯ" АСАРИ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДАГИ МЎЪТАБАР МАНБА
Тарихдан маълумки, Мовароуннаҳрдан улкан муфассирлар етишиб чиқдилар ва шуҳратлари бутун жаҳонга таралган. Чунончи, Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий, Имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий, Имом Жоруллоҳ Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Замахшарий, Имом Фаҳриддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайин Розий, Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий, Абул Муъийн Маймун ибн Муҳаммад Насафий каби муфассирлар мазкур сулоланинг энг машҳур вакиллари эдилар.
Мазкур муфассирлар қаторида Имом Аҳмад ибн Абу Саъид ал-ҳанафий (Мулла Жийун) ҳазратларининг алоҳида номи бор. Зотан, муқаддас Ислом дини шариатининг асл моҳиятини кенгроқ тушунтириш ҳамда ўтмишдаги мужтаҳид имомлар томонидан амалга оширилган улкан ишлардан келажак авлодни бохабар қилишда бу зоти шарифнинг хизматлари беқиёсдир.
Аллома Аҳмад ибн Абу Саъид ибн Абдуллоҳ ал-Ҳанафий "Шайх Жийван" ва "Мулло Жийун" лақаблари билан танилган бўлиб, ҳижрий 1047 йили Ҳиндистонда таваллуд топган. Маълумотларга кўра Мулла Жийун ёшлигидан ўзгача истеъдод соҳиби бўлган. Айниқса, унинг ёдлаб қолиш қобилияти билан тенгдошларидан ажралиб турган. Етти ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган. Дарслик китобларни мутолаа қилиш жараёнида берилган топшириқларга бир марта оҳиста назар ташлаш биланоқ тўлиқ ўзлаштирган. Ҳажми катта бўлган қасидаларни ҳам бир марта эшитиб, ёддан қайта айтиб бера олган. Фиқҳ, усул, ҳадис фанлари бўйича етук илмга эришган. Ҳанафий мазҳаби фиқҳи бўйича фатво бериш даражасига эга бўлган. Замонасидаги кўплаб толиби илмлар унинг илмий фаолиятидан манфаат олишган.
Мулла Жийуннинг илмий фаолияти серқирра бўлган. Айниқса, унинг қаламига мансуб бўлган “Нурул анвор фи шарҳ ал-манор” асари Ҳанафий мазҳабидаги усулул-фиқҳ фанига оид машҳур асар бўлиб, буюк аждодимиз Имом Абул Баракот Насафийнинг “Манорул анвор” номли рисоласига шарҳ ҳисобланади. Шунингдек, олим шерият майдонида ҳам самарали ижод қилган. Унинг беш минг байтдан иборат шеърий тўплами – девони ҳозиргача сақланиб қолган.
Умрини китоб таълиф қилиш ва кўплаб толиби илмларга дарс беришга бағишлаган Мулла Жийун 1130 ҳижрий (мелодий 1718) йили Деҳлида вафот этган.
Хусусан, алломанинг "ТАФСИРУЛ АҲМАДИЯ" асари аҳком оятларига бағишланган аҳком оятлари асарлар ичида алоҳида ажралиб туради. "Аҳкомул Қуръон" атамаси орқали Қуръони каримда келган фиқҳий оятларгина тушунилади. Бироқ баъзи олимлар аҳкомул Қуръондан нафақат фиқҳий, балки эътиқодий, тариқат ва ахлоқий маъноларни ҳам тушунганлар.
Муаллиф Аҳмад ибн Саъид ибн Абдуллоҳ ибн Абдурразззоқ ал-ҳанафий ал-Ҳиндий тафсирга киришиш асносида муқаддима билан сўз бошлайди. Ҳамду санодан сўнг, диний илмлар орасида Қуръон илми асосий негиз эканини таъкидлаб ўтади. Уламоларнинг Қуръони каримни ўрганишга қаратган улкан эътиборлари натижасида қироат, сарф (морфология), наҳв (синтаксис), балоғат, фасоҳат, калом, фиқҳ ва усулул фиқҳ каби фанлар қаторида тафсир илми ҳам мукаммал фан сифатида шаклланганлигига эътибор қаратади. Буни ёрқин мисоли сифатида Қуръони карим қамраган илмлардан иқтибослар келтириб, тафсир илмини ҳам инсонларга етказишда муҳим ўрин тутишига ишора қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда тафсир илми қамраган йўналишлар – қиссалар тарихи, ваъда ва ваъидлар мавзуси, мавъиза ва ибратларни санаб ўтиб, улар орасида, шаръий ҳукмларни истинбот қилиш йўналиши асосий ўрин тутишини қайд этади.
Шу ўринда муаллиф ўзининг ёшлигида “Имом Ғаззолий Қуръони карим оятлари орасидан беш юз оятни ҳукмий оят деб алоҳида эътибор қилган”и ҳақидаги хабарни устозларидан эшитиб, умри давомида ана шу гап унинг онгида қайта-қайта такрор топганини эслайди. Ҳукмий оятларга бўлган қизиқиши уларни жамлаш, фиқҳий ва усулий қоидалар асосида мўжаз бир шарҳ битишга ундайди. Муаллиф “Тафсирул Аҳмадийя” китоби ёзилиш тарихини шу тариқа ўз ҳаётига боғлайди.
Маллифнинг муқаддимада тилга олган маълумотларидан яна бири ўз замонасининг адолатпарвар ва инсофлик подшоҳи Муҳаммад Аврангзеб Оламгирга мақтовлардир. Муаллифнинг фикрича ўша даврда Ҳиндистон бўйлаб ислом динининг равнақ топиши, хусусан, Ҳанафийлик мазҳабининг гуллаб-яшнаши айнан Аврангзеб Оламгир номи билан боғлиқдир. Подшоҳига чексиз мақтовларни ёзиб бўлгач, муаллиф “бу мақтов гаплар подшоҳдан пул ёки дунё тамасида эмас, балки Аллоҳ учун, ҳамда (у сабаб) диннинг ривожини қаттиқ хоҳлаганимдандир, зеро мен ундайлардан эмасман” деб, ўзини лаганбардорлик ва маддоҳлик иллатидан йироқлигини ёзади.
Муаллиф Тафсирул Аҳмадийя китобида ҳанафийя мазҳаби усул қоидаларига асосланган ҳолда ояти карималардан фиқҳий ҳукмлар ва ақидавий масалаларни жамлашга ҳаракат қилган. Масалалар тартиби Қуръони каримдаги оятлар тартиби бўйича жойлаштирилган. Аввал фиқҳий ҳукм мазмунини ифодалаган оят тўлиғича берилган, сўнгра оятнинг нозил бўлиш сабаблари кўрсатилгач, машҳур муфассирлардан иқтибослар келтирилган ҳолда ўзига хос услубда изоҳланган, тафсир қилинган. Сўнгра ояти каримага мужтаҳид уламолар нигоҳи билан қаралиб, ундан олинадиган фиқҳий ҳукмларга эътибор берилган, айрим ўринларда бир масалага бир неча мазҳаб мужтаҳидларининг илмий хулосалари қиёсий таҳлил учун келтирилган. Асосий эътиборни Ҳанафий мазҳабининг мужтаҳидлари олган ҳукм ва хулосаларига қаратилган. Мазҳаб уламоларидан нақл қилинган ҳукмни ҳадислар, саҳоба ва тобеинларнинг сўзлари ила асослаш билан бир оят тафсирига умумий якун ясалган.
Китобда ёритилган ҳар бир баҳсга синчковлик нуқтаи назар билан ёндашилган. Келтирилаётган маълумотлар қайси манбадан олинганлиги қисқа тарзда кўрсатиб ўтилган. Фойдаланилган адабиётлар асосан Ҳанафий мазҳабининг машҳур манбалари бўлиб, улар қаторида буюк ватандошларимиз Жоруллоҳ Маҳмуд аз-Замахшарийнинг “ал-Кашшоф”, Абул Баракот ан-Насафийнинг “Мадорикут танзил”, Мавлоно Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Тафсир Ҳусайний”, Фахрул Ислом Паздавийнинг “Усул” китоби, Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ақоид ан-Насафий”, Бурҳониддин Марғинонийнинг “ал-Ҳидоя” ва унинг кўплаб шарҳларидан кенг миқёсда фойдаланилган. Бундан Мулла Жийун ҳазратларини асарни ёзишда катта эътибор ва аҳамиятли бўлганини кўрсатади. Акс ҳолда мазкур асар бу даражада машҳурликка эришмаган бўлар эди.
Бир сўз билан айтганда, Аллома Аҳмад ибн Абу Саъид ибн Абдуллоҳ ал-Ҳанафий "Мулло Жийун" ҳазратларининг "Тафсирул аҳмадия" асари ўз йўналиши бўйича Ҳанафийлик мазҳаби фиқҳига оид тасниф этилган асарларнинг мўътабарларидан саналади. Мазкур асарни атрофлича ўрганиш Ҳанафийлик мазҳаби усул қоидалари ва фиқҳини янада яхшироқ англашимизга ёрдам беради.
Бир сўз билан айтганда ушбу аллома ҳақида кўпроқ билишимиз, у кишининг асарларини ўрганишимиз, ўз маърузаларимизда, фикр-мулоҳазаларимизда у кишининг иборалари ва китобларидан фойдаланишимиз бугунги кундаги фитнали замоннинг фитналаридан омонда қолишда кўплаб фойдаси тегиши мумкин.
Айни кунларда бизнинг соф ақидамизга ва фиқҳий масалаларимизга турли кўринишдаги фитналар авж олиб бораётган, ақида илмидан, фиқҳ илмидан илмий даражаси соёз бўлганлар йўлдан озаётганларини, уларни адашувга кетишларини кўришимиз мумкин. Айниқса бизнинг тинч-осойишта Ватанимизда бундай фитнали ҳолатларнинг авж олиб бораётганлиги дилимизни хира, қалбимизни маҳзун қилади. Аҳмад Саъид ибн Абдуллоҳ Ал-Ҳанафий Ал-Ҳиндийнинг “Тафсирул Аҳмадия” асари ҳанафий мазҳабидаги мўтабар манба бўлганлигидан ушбу зиддиятли вазиятларда уни кўпроқ ўқиб-уқиб, ўрганишимиз фойдадан ҳоли бўлмайди. Ушбу олим ҳақларида ва у кишининг муборак илмий асарлари тўғрисида кўпроқ билишимиз ва билмаганларга етказишимиз бизнинг вазифамиз ҳисобланади.
Навоий вилоят бош имом-хатиби ТОҲИРЖОН Рўзиев