• Навоий ш., Ғалабашоҳ к., 71А-уй.
  • 09:00 - 18:00
  • 0 (436) 225-17-47, 225-68-82
  • На русском  In English
+19 минут Навоий вилояти ҳудуди учун

Буюк фақиҳ Бурҳонуддин Марғиноний

8-01-2018, 11:21 admin Мақолалар / Фиқҳ 54


Абу Ҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Алфарғоний Алмарғиноний. Бу зот Халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан. Имом 511-ҳижрий санада 8 - ражаб ойининг душанба куни аср намозидан кейин туғилганлар. Имом раҳматуллоҳи алайҳ илмли оилада туғилиб вояга етганлар, оталари ва боболари(она тарафдан), Умар ибн Ҳабиблардан ёшлигидан фиқҳ, ихтилофли масалаларни ўргана бошлайди. Ҳадис илмини Саид ибн Асъад Марғинонийдан таълим олиб сўнгра илм талабида Марв, Бухоро, Насаф каби шаҳарларга сафарга чиққанлар. Имом кўп ибодат қилувчи, аллома, фақиҳ, усулий(усулул фиқҳ фанини мукаммал билувчи), сиқа(аҳли ҳадис наздида ишончли олим), эдилар.
УЛУҒ УЛАМОЛАРНИНГ ИМОМ ҲАҚИДА АЙТГАН СЎЗЛАРИ
Зар қадрини заргар билади дейишганидек, ўз даврининг етук, кўзга кўринган уламолари “Фақиҳ”, “Қозихон” номи билан машҳур Ҳасан ибн Мансур, “Итобий”деб танилган Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Умар “Муҳийт”, “Заҳира” китобларининг муаллифи Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Абдулазизлар имом ҳақида жуда илиқ фикрларни билдиришган. Улардан аллома Анваршоҳ Кашмирий “Имомнинг фиқҳдаги мартабасига мингта фақиҳ етолмайди”, деган.
Бутун ислом оламига ўзларининг “Сияр аълам ан нубалаъ” асари билан танилган машҳур тарихчи имом Заҳабий айтади:
“Аллома, Мавароуннаҳр олими, Бурҳониддин Абулҳасан Али ибн Абу Бакр илмни ўчоғи эдилар, Аллоҳ уни раҳмат қилсин. Имом ҳанафий мазҳабида мужтаҳидлардан олимларнинг эътироф этганларидек масалаларни истинбот қилишда, далилларни келтиришда устозларидан ўзиб кетганди, айниқса ҳидоя асарини ёзганидан кейин”.
УСТОЗЛАРИ
Имом илм олишга жуда ташна эдилар, ўзлари ҳақида шундай дейдилар: Мен шерикларимдан илимни тўхтатмасдан, узлуксиз талаб қилганим учун ўзиб кетдим- деб айтганлар. Устозлари ҳақида “Машойихатул фуқаҳо” номли асарларини ёзганлар, улар ҳанафий мазҳабидаги улуғ ўттизга яқин олимларни санаб ўтган эдилар. Улардан баъзиларини зикр қиламиз:
Оталари Абу Бакр ибн Абдужалил,
Боболари Умар ибн Ҳабиб Абу Ҳафс қози имом(бу киши Имом Сарахсийнинг шогирдлари),
Аҳмад ибн Абдуррашид ибн Ҳусайн Қавомиддин Бухорий,
Аҳмад ибн Абдулазиз ибн Моза ас Садр ас Саийд (бу кишидан фиқҳни илмини олганлар),
Аҳмад ибн Муҳаммад Абу Лайс Насафий ас Самарқандий,
Ҳасан ибн Али ибн Абдулазиз Марғиноний (Сунан термизийни таълим олган),
Зиёд ибн Илёс Абумаъалии Зоҳириддин (бу киши Фарғонадаги энг катта шайхлардан эдилар).
ШОГИРДЛАРИ
Имом жуда ҳам кўп шогирдлар қолдирганлар, улар ўз даврида ҳанафий мазҳабининг катта уламолари бўлиб етишишган, улардан баъзиларини зикр қиламиз:
Ўғиллари Имодиддин Али ибн Аби Бакр ал Марғиноний, бу киши “ал Фусул ал Имадийя” деган китобни таълиф қилган,
ўғли Умар Абу Ҳафс Низомиддин. “Жавоҳир ал фиқҳ” китобни соҳиби,
ўғли Муҳаммад Жалолиддин Абул Фатҳ. Учаловлари ҳам оталаридек олим бўлишган.
Муҳаммад ибн Абдусаттор ибн Муҳаммад ал Иъмодий,
Бурҳонул ислом Зарнужий. “Таълим мутаъллим” китобининг соҳиби,
Ҳасан ибн Али ибн ал Ҳажжож. Булардан ҳам бошқа кўп шогирдларни зикр қилишган.
КИТОБЛАРИ
Имом ислом оламига жуда ҳам кўп фойдали асарларни қолдирганлар шулардан:
1. “Бидоятул Мубтадиъ”,
2. “Кифоятул Мунтаҳи”, бу биринчи китобнинг шарҳи ҳисобланади, 80 томдан иборат бўлиб, бизгача етиб келмаган,
3. “Ҳидоя”, энг машҳур китобларидан,
4. “Уъддатун Насики фи Иъддатил манасик”,
5. “Китаб аз Зиядаат”,
6. “Ат танжис вал Мазийд”,
7. “Мунтақо”,
8. “Мухтороттун Навазил”,
9. “Мазид фил фуруъ ал ҳанафийя”,
10. “Машойихатул фуқаҳо, бу китобда устозлари ҳақида ёзганлар.
Имом Бурҳонуддин Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳига “Шайхул ислом” деган унвон берилган, 544-йили ҳаж зиёратига, сўнгра пайғамбар алайҳиссалом қабрларни зиёрат қилишга муваффақ бўладилар. 593-йил Самарқандда вафот этганлар.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш