Куни кеча Навбаҳор туманига қарашли "Қизилробот" ва "Ялтиробод" МФЙларида аёллар орасидаги жиноятчиликни олдини олиш, турли ёт ғояларнинг таъсирига тушиб қолишдан сақланиш, тўй-хашам, маракалардаги исрофгарчиликнинг олдини олиш, дафн маросимларидаги Ислом дини кўрсатмаларига зид бўлган бидъат-хурофотларга чек қўйишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.