Куни кеча Навбаҳор туманида фаолият юритаётган "Армижон" жоме масжиди имом хатиби О. Наимов домла жоме масжиди ҳудудидаги қабристонларнинг бирида ўз жамоатидаги кўнгиллилар билан биргаликда ҳашарда иштирок этдилар. "Инсон бу дунёда яшар экан ўзи қўним топган, ўзи фаолият юритаётган, ўзи истиқомат қиладиган ҳар бир маскани борки, уни озода, саранжом - саришта тутмоғи лозим бўлади, албатта тартиблилик, озодалик инсонга хос. Биз яшар эканмиз, эртага биз етадиган манзиллар ҳам кўркли, файзли бўлмоғи учун, аввало ўзимиз намуна бўлиб, қабристонларни ҳам обод этишга киришишимиз комил инсонларга хос ва мос фазилат ҳисобланадики, эртага Қиёматда сўроқ - саволга тортилганимизда мақталганлардан бўлайлик. Шундай экан азизлар, яшаб турган масканимизни қанчалар озода сақласак, албатта келажакдаги маскан - маконимизни ҳам худди шундай обод этишда барчамиз бир - биримизга ўрнак ва кўмакдош бўлган ҳолда камарбаста бўлишимиз зарур бўлади", дейди ўзи билан бирга келган жамоатига "Армижон" жоме масжиди имом хатиби О. Наимов.