Бугун Навоий вилоятининг педагогика институтида Навоий вилоятида фаолият юритаётган барча имом-хатиблар ва имом ноиблар учун 1 кунлик қўшимча ўқув семинари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 апрелдаги 278 – сонли “2019 йилда агентликлар, қўмиталар, марказлар, давлат инспекциялари ва бошқа давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги қарори 10-илова 1-бандида “Барча имом-хатиб ва ноибларининг диний ва дунёвий билимларини оширишга қаратилган қўшимча ўқув семинарларини ташкил этиш” вазифаси юклатилган.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан ҳудадларда имом-хатиб ва имом ноиблари учун ўтказилиши режалаштирилган қўшимча ўқув семинарларининг дарс жадвали ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.
Ушбу ўқув семинар-тренингида Навоий вилоятида фаолият юритиб келаётган барча жоме масжидлари имом-хатиб ва имом ноиблари иштирок этишмоқда.
Семинарни Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ғ.Мусурманов очиб бергач, Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси, фалсафа фанлар номзоди Н.Сафарова ҳамда Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Х.Қурбоновлар сўзга чиқишган эди.
Ушбу семинар-тренинг ниҳоясида Навоий вилояти бош имом-хатиби Т.Рўзиев ҳам иштирок этиб, “Бугунги глобаллашув шароитида диний ходимларнинг вазифалари” тўғрисида маъруза қилди.
Дастур қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Жамоатчилик фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва шикоятлари тингланди ҳамда устозларимиз ва мутахассисларимиз томонидан атрофлича масалаларга ойдинлик киритилиб, ҳар бир айтилган сўз ва фикрлар ҳам инобатга олинди. “Бугунги глобаллашув даврида ҳеч кимга сир эмаски, турли хилдаги оқимлар, адашувлар, фирқаларнинг турли-туман кўринишлари авж олмоқда. Мана шундай зиддиятли даврда яшар эканмиз, ҳар биримиз ўзимизнинг эгаллаб турган лавозимимиз ва жамият орасидаги мавқемизга яраша ҳаракат қилмоғимиз ва асло, такрор айтаман, асло лоқайд – бепарво бўлмаслигимиз, бу каби иллатлар мен билан содир бўлмаяпти-ку, мени оиламда, яқинларимда, ёинки менинг жамоатимда бу каби иллатларга ошнолар ёҳуд адашганлар йўқ-ку, деган таъмалар билан ўзбошимчалик қилиб иш кўрмаслигимиз, аксинча, қаерда бўлсак, ким билан суҳбат қилсак, маъруза қилсак, албатта, ушбу “Ҳозирги глобаллашиб бораётган замоннинг ошкор ва яширин иллатлари” ҳақида сўзламоғимиз, билган-билмаган, эшитган-эшитмаган ким бўлса, бизнинг вазифамиз шундан иборатки, биз бошқаларда “Замоннинг зайли”га кўра “Иммунитет” ҳосил қилишимиз керак бўлади, биродарлар.”, - деб “А.Навоий” имом-хатиби Т.Рўзиев ўз маърузасига якун ясади.