Мадрасада ота-оналар билан учрашув бўлди

14-01-2020, 10:19 admin Янгиликлар 595

Мадрасада ота-оналар билан учрашув бўлдиЯқинда Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус Ислом билим юртида ота-оналар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мадраса раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалар, ота-оналар иштирок этди.

Мадрасада ота-оналар билан учрашув бўлдиУшбу тадбирни ўтказишдан мақсад талабалар тарбиясига ота-оналар ва мадраса томонидан эътиборни янада кучайтириш, ота-оналарни фарзандлари таълим-тарбия олаётган билим юртидаги шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш, ўқиш давомида билим ва иқтидори, фаоллиги ва давомат намунали бўлган талабаларни рағбатлантириш, ўқитувчи ва ота-оналар биргаликда талабаларни ҳар томонлама назорат қилишни йўлга қўйиш, ўқув йилининг иккинчи ярми учун мўлжалланган шартнома тўловлар билан таништиришдан иборат.

Мадрасада ота-оналар билан учрашув бўлдиТадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Унда сўзга чиққан мадраса мутасаддилари юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар, ҳукуматимиз томонидан Ислом билим юртларига қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб ўтдилар.

Шунингдек, Президент фармонига кўра Ўзбекстон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланиши ҳукуматимиз томонидан диний соҳа вакилларининг олиб бораётган хайрли ишлари муносиб баҳоланганига ёрқин далил экани таъкидладилар.

Мадрасада ота-оналар билан учрашув бўлдиМадраса вакиллари жамиятимизга комил ва етук инсонларни етиштириб беришда ота-она ва устозлар берадиган тарбия ва билимни уйғунлаштиришни бирдек олиб бориш зарурлигини айтдилар. Шу билан бирга, ота-оналарга талабаларнинг ўқиш фаолиятидаги одоби, хулқ-атвори ва дарсларни ўзлаштириш даражаси ҳақида маълумот бердилар.

Тадбир давомида ота-она, ўқитувчи ва талабалар учун китоб ярмаркаси ташкил қилинди. Шунингдек, ота-оналар билим юртидаги шарт-шароитлари билан яқиндан танишди ва бундай имкониятлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва билим юрти раҳбариятига миннатдорчилик билдирдилар.

"Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний" ўрта махсус ислом билим юрти маънавият ва
маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Адилбай ЕРЕЖЕПОВ

Манба: Muslim.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш