Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким исломни тирилтириш учун илм ўрганаётганида вафот этса жаннатда у билан Пайғамбарлар орасида бир даража қолади. (Доримий ва ибн Сунний Ҳасан ҳолда ривоят қилишган)
"Вақф" хайрия жамоат фонди Наманган вилоятида ташкил этилган "Мурувват карвони" акцияси доирасида диний маърифий илмларни пухта ўзлаштириб эл-юрт келажагига ҳисса қўшишни шунингдек охиратда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат қилган даражага етишни ният қилган "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган толиби илмларни рағбатлантириш мақсадида таълим даргоҳига ташриф буюрди. Фонд раҳбари Искандар Халилов мадрасанинг барча талабаларига Қуръони каримнинг "Ҳилол нашр" нашриётида чоп этилган нусҳаларидан ҳар бирларига алоҳида тақдим этиб, фонд доимо иқтидорли талабаларни рағбатлантиришга шай эканлигини таъкидлаб ўтди. "Агар қайсики талаба мингта ҳадисни ёддан айтиб берса ёки Қуръони каримни тўлиқ ёд олган бўлса бир йиллик шартнома пули фонд томонидан тўлаб берилади ва моддий рағбатлантирилади" дея таъкидлаб ўтди И.Халилов.
Азиз саховатпеша ватандошлар "Вақф" хария жамоат фонди сизларни келажагимиз равнақи ва пайғамбарларнинг меросхўрлари бўлган толиби илмларни қўллаб қувватлашда фонд билан ҳамкорлик қилишга чорлаб қолади. Унутманг "Вақф" фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига топширишда шаффофлик ва очиқликни кафолатлайди.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати